Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Мавзуни мустаҳкамлаш учун савол ва топшириқлар


Download 6.06 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/59
Sana30.01.2024
Hajmi6.06 Kb.
#1810817
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   59
Bog'liq
Turizm

Мавзуни мустаҳкамлаш учун савол ва топшириқлар: 
1.Туризм соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий 
хужжатларга нималар киради? 
2.Туризм соҳасини тартибга солувчи қонунларни санаб беринг. 
3. Туризм соҳасида давлат бошқарув органларининг қандай ваколатлари бор? 
3-мавзу: Туризм соҳасини тартибга солувчи давлат 
органлари 
Режа: 
1. Туризм соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари 
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг туризм 
соҳасидаги ваколатлари 
3. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 
–ваколатли давлат органи. 
Таянч сўз ва иборалар: Вазирлар Маҳкамаси, ваколатли орган, 
норматив-ҳуқуқий ҳужжат, туризм инфратузилмаси 
Туризм соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари: 


16 

туристик 
фаолият 
соҳасига 
оид 
норматив-ҳуқуқий 
базани 
такомиллаштириш, туризм соҳасини ривожлантириш учун қулай 
шароитлар яратишга қаратилган халқаро меъёр ва стандартларни жорий 
этиш. 
-туристларнинг эҳтиёжлари ва талабларини инобатга олган ҳолда, 
мамлакатнинг барча ҳудудларида туризм инфратузилмаси ва ёндош 
инфратузилмани ривожлантириш, 
- транспорт логистикасини ривожлантириш, ташқи ва ички йўналишларни 
кенгайтириш, транспорт хизматлари сифатини ошириш, 
-қуйидагиларни 
таъминлаш мақсадида туризм бозорининг турли 
қатламларига мўлжалланган туристик маҳсулотлар ва хизматларни 
диверсификация қилиш орқали мавсумий омиллар таъсирини камайтириш 
бўйича комплекс чора-тадбирларни қабул қилиш: 
- республика ичида туризм хизматларига бўлган эҳтиёжни қондиришга 
қаратилган 
туризм 
фаолияти 
субъектларининг 
фаоллигини 
рағбатлантиришни таъминлайдиган ички туризмни ривожлантириш, 
-Қуйидагилар орқали Ўзбекистон Республикаси туристик маҳсулотини 
ички ва ташқи туризм бозорларида илгари суриш, унинг саёҳат ва дам олиш 
учун хавфсиз мамлакат сифатидаги имиджини мустаҳкамлаш, 
- қуйидагиларни назарда тутган юқори малакали мутахассисларни 
тайёрлаш, хизмат кўрсатувчи ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини 
ошириш тизимини такомиллаштириш: 
-туризм соҳасида касб-ҳунар таълими муассасаларидаги кадрлари ва 
битирувчиларининг малакасини баҳолашни ташкил қилиш; 
-туризм соҳасида халқаро талабларга жавоб берадиган узлуксиз, кўп 
босқичли таълим тизимини яратиш; 


17 
-таълимнинг амалиётга йўналтирилган ва модернизациялашган таълим 
стандартлари, ўқув-услубий дастурлар ҳамда илғор ахборот-коммуникация 
технологияларини жорий этиш; 
-ички ва кириш туризми соҳасида бевосита туристик хизматларни 
кўрсатувчи туризм соҳаси ходимлари (гидлар, йўриқчи-кузатувчи, туризм 
фаолияти субъектлари, умумий овқатланиш ташкилотлари, транспорт ва 
бошқалар ходимлари) учун мажбурий малака талабларини белгилайдиган 
стандартлар ишлаб чиқиш; 
-туризм соҳаси ходимларини туристларга ахборот бериш ишлари ва 
хавфсизлик бўйича йўриқномаларни ўтказиш қоидаларга ўқитиш бўйича 
тизимни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш; 
-таълим жараёнига хорижий мутахассисларни жалб қилиш орқали туризм 
соҳасида кадрлар малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш
шунингдек туризм соҳасида кадрлар малакасини ошириш тизимини ташкил 
этиш учун, шу жумладан ҳудудларда таълим муассасалари сонини ошириш; 
- туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш учун етакчи хорижий олий ўқув 
юртлари филиалларини очиш. 

Download 6.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling