Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида


Download 6.06 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/59
Sana30.01.2024
Hajmi6.06 Kb.
#1810817
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59
Bog'liq
Turizm

2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида 
туризм соҳасини ривожлантириш 
КОНЦЕПЦИЯСИ 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-
сон Фармонига кўра, 2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида 
туризм соҳасини ривожлантириш КОНЦЕПЦИЯСИ қабул қилинди. 
2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини 
ривожлантириш Концепцияси қулай иқтисодий шароитлар ва омилларни 
яратиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш
туризм соҳасини жадал ривожлантириш бўйича устувор мақсад ва вазифаларни 
белгилаш, унинг иқтисодиётдаги ўрни ва улушини ошириш, хизматларни 
диверсификациялаш 
ва 
уларнинг 
сифатини 
ошириш ҳамда 
туризм 
инфратузилмасини такомиллаштиришга қаратилган. 
Ўзбекистонда ҳам 2019 йил давомида туризмни ривожлантириш бўйича 
жадал ишлар давом эттирилди. Шу жумладан, виза расмийлаштириш 
жараёнларини соддалаштириш, ортиқча тўсиқларни бартараф этиш ва соҳанинг 
инвестиция жозибадорлигини ошириш бўйича қатор чоралар кўрилди. 
Натижада, 2019 йил якунларига кўра туризм хизматлари экспорти 2018 йилга 
нисбатан 26.1 фоизга ўсиб, 1.3 миллиард долларни ташкил қилди ва соҳанинг 
хизматлар экспортидаги улуши 39.3 фоизга етди. 47 та давлат фуқаролари учун 
виза режими бекор қилинди ва визасиз режимга эга мамлакатлар сони 86 тага 
етди. Бундан ташқари, виза жараёнларини соддалаштириш мақсадида электрон 
виза олиш имкониятига эга мамлакатлар сони 57 ни ташкил этди. Қўшимча 
равишда, “Ватандош”, “Талаба”, “Академик”, “Зиёратчи” ва “Тиббиёт” виза 
турлари жорий этилди. Қилинган ишлар натижаси таҳлили шуни 
кўрсатмоқдаки, ўтган давр билан солиштирганда 2019 йилда мамлакатимизга 
келган сайёҳлар сони 26.2 фоизга кўпайди. Визасиз режим жорий этилган 
давлатлардан ташриф буюрган сайёҳлар сонида эса 58 фоиз ўсиш кузатилди. 
Натижада, сайёҳларни жойлаштириш масканларининг юкланиш даражаси 62 
фоиздан 84 фоизга кўпайди. 




Download 6.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling