Таълим вазирлиги тошкент давлат техника университети


Download 0.51 Mb.
bet53/55
Sana17.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1534008
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55
Чегаравий миқдор - конни чегаралашни энг мувофиқ варианти ва фойдаланишни максимал даражада иқтисодий самарасини таъминловчи, маъданлардаги йўл қўйиладиган ф.к. (металл)нинг энг кичик миқдори. Ф.к миқдорлари бир текис, қонуният асосида ўзгариб борадиган конларни чегаралаш минимал саноат миқдори асосида олиб борилади. У балансдаги ва балансдан ташқаридаги захиралар учун аниқланади. Чегаравий миқдорнинг юқори қиймати одатда минимал саноат миқдори ҳисобланади, қуйи чегараси бўлиб бойитиш фабрикалари қолдиқлари (чиқиндилари)даги ф.қ. (металлни) миқдори ҳисобланади. Чегараий миқдорни асослаб олиниши конни ишлатишнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолашда муҳим аҳамиятга эга.
Чечетт-Ричардс формуласи - намунани қисқартирилгандан кейинги йўл қўйилиши мумкин бўлган оғирлигини ва энг йирик бўлакчаларини (зарраларни) ўлчамини боғловчи тенглама: Q=Кd2, бунда Q-намунани қисқартирилгандан кейинги оғирлиги, кг.да, d-намунадаги бўлакчанинг (зарранинг) диаметри мм.да; К - эксперемент йўли билан намунани ишлаш вақтида аниқланадиган коэффицент. Формуладан намуналарни ишлаш схемасини тузишда, майдалашда ва босқичлар бўйича қисқартиришда фойдаланилади.
Шлихлар харитаси - шлихли намуналашнинг умумлаштирилган натижаларини геологик харитада тасвирлаш.
Шлихли излаш усули - бўшоқ т.ж.ларини мунтазам равишда намуналаш, шлих ореолларини кузатиб, чегаралаб бориб, улар асосида туб ва сочилма конларни топиш. Бу усул бир хил характердаги оғир фракцияли қатламларни қиёслаш, чўкиндили қатламларни ҳосил бўлиши, уларни кўчиши ва таъминланиш манбаини аниқлаш имконини беради.
Шпурлардан намуна олиш усули - шпурларни пармалашда чиққан чанг ёки шламлардан намуна учун материал олиш. Шпурларнинг тўғри цилиндрик шакли намунанинг узунлиги бўйича олинаётган материал ҳажмининг қатъий пропорционал бўлишини таъминлайди.
Штрек - Ер юзасига бевосита чиқишга эга бўлмаган горизонтал ёки нишаб ер ости тоғ-кон иншоати. Одатда қатлам йўналиши бўйича кавланади. Кавланиш мақсади ва жойлашишига қараб маъдан ташиб чиқарувчи, сув оқизувчи, вентиляцион ва б. турларга бўлинади.
Шурф - ф.қ. конларини қидириш ва излаш, геологик хариталаш, гидрогеологик тадқиқот ҳамда бошқаларда ер юзасидан тик равишда тўртбурчак (доирасимони дудка деб аталади) кесимда ўтилувчи тоғ иншоати. Чуқурлиги 20-30 м.дан ошмайди ва бўшоқ т.ж.лардан ўтилганда деворлари мустаҳкамланиши зарур.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling