Таълим вазирлиги тошкент давлат техника университети
Download 0.51 Mb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тошкент – 2014
- Электрон маърузалар матни 1 - маъруза.
- 1. Кириш. Фаннинг мақсад ва вазифалари.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ «Фойдали қазилма конларини қидириш ва башорталаш» фанининг Электрон маърузалар матни Таълим йўналиши - 5311700 – «Фойдали қазилма конлари геологияси, қидирув ва разведкаси (Қаттиқ фойдали қазилмалар)» Тошкент – 2014 Фаннинг электрон маърузалар матни Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув-услубий бирлашмалари фаолиятини Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 201__ йил «___» _________ даги «___» - сон мажлис баёни билан маъқулланган ўқув дастури асосида тузилган Тузувчи: «Фойдали қазилмалар геологияси ва қидирув ишлари» кафедраси доценти, геология-минералогия фанлари номзоди, доцент Мирусманов Мирвасид Агзамович. Электрон маърузалар матни «Фойдали қазилмалар геологияси ва қидирув ишлари» кафедраси мажлисида кўриб чиқилди (201 йил «____» _______ ___ - сон баённома) ва «Геология ва кончилик иши» факультети илмий-услубий кенгашида маъқулланди (201 йил «____» _________ ___ - сон баённома) факультет декани, техника фанлари номзоди, доцент Умаров Ф.Я. Фаннинг электрон маърузалар матни университет Илмий-услубий кенгашида тавсия этилди (201 й. «____» ___________ ___ -сонли баённома). Электрон маърузалар матни 1 - маъруза. Кириш. Фаннинг мақсад ва вазифалари, бошқа фанлар билан алоқалари. Маъруза режаси: 1.1. Кириш. Фаннинг мақсад ва вазифалари. 1.2. Фаннинг бошқа фанлар билан алоқалари. 1.3. «ФҚКларини қидириш ва разведка қилиш» бир томондан - геологик фан, иккинчи томондан - халқ ҳўжалигининг ишлаб-чиқариш соҳаси. 1.4. «Қидириш» ва «разведка қилиш» атамаларининг фарқи. 1.5. Қидириш ва разведка қилиш объектлари 1. Кириш. Фаннинг мақсад ва вазифалари. Ўзбекистон Республикасида халқ хўжалигининг турли тармоқларида истемол қилинадиган ҳар хил турдаги маъданли фойдали қазилма турлари мавжуд. XX аср давомида нодир, рангли, сийрак ер элементлари, радиоактив ва қора металларнинг кўплаб конлари ва истиқболли маъданлашувлари аниқланган, шунга қарамасдан буларнинг баъзи бирлари бундан уч минг йил олдин аниқланган. Республика мустақиллигининг охирги ўн йиллигида геология хизмати халқ хўжалигининг асосий тармоқларидан бирига айланди. Бугунги кунда Ўзбекистонда 30 дан ортиқ хом ашёни қамраб олган 100 дан ортиқ конлар разведка қилинган. Ўзбекистон худудини геологик тузилишини тарихини ўрганиш олдинги ўринлардан бирини эгаллайди. Буларни ҳаммаси геологларнинг кўп йиллик самарали меҳнатлари эвазига хосил бўлган. Республика ўзининг бозор иқтисоди-ётни қураётган бир пайтда минерал хом ашё базасини ривожлантириш жуда ҳам зарурдир. Республикамиз олтин ва уран захиралари бўйича биринчи бешликка, олтн, уран ва мисни қазиб олишда биринчи ўнликда, ва олтинни башоратланган ресурслари ва захирали бўйича дунёда иккинчи ўринда туради. МДХ давлатлари ичида олтиннинг захираси ва қазиб чиқарищда иккинч, кумиш ва мисс бўйича учунчи ўринни эгаллаган. Олтин, мисс, кумиш, рух, қўрғошин волфрам, молибден каби фойдали қазилмаларни захираларини разведка қилишда кўплаб шахталар, рудниклар. карерлар ва иккита йирик Навоий ва Олмалиқ кон-металлургия комбинатлари хизмат қўрсатиб келмоқдалар Ҳозирги кунда республика бўйича геология қидирув ва разведка ишлари давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг ихтисослашган: «Асл ва нодир металлар илмий ишлаб чикариш маркази», «Уран ва сийрак ер элементлари илмий ишлаб чикариш маркази», «Сув геологияси илмий ишлаб чиқариш маркази» ҳамда бир неча давлат геология қидирув корхоналари томонидан олиб борилмоқда. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг геология-қидирув ишларини оқилона ва тежамкорлик билан олиб бориш мақсадида мазкур ишларни босқичма - босқич бажаришни қуйидаги кетма-кетлиги қабул қилинган. регионал геологик тадқиқотлар; давлат геологик хариталаш ишлари; қидириш ишлари; баҳолаш ишлари; разведка қилиш; қўшимча разведка қилиш; эксплуатацион разведка қилиш. Мукаммал разведка қилинган конлар давлат заҳиралари бўйича комиссия тасдиғидан ўтса, объект сифатида сотишга тайёр хисобланади. Фанни ўқитишдан мақсад Фойдали қазилма конларини қидириш ва разведка қилишнинг назарий ассоларини ва усуллари ўргатишдир. Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling