Таълим вазирлиги тошкент давлат техника университети


Download 0.51 Mb.
bet14/55
Sana17.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1534008
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   55
6 - маъруза. Қидириш ва башоратлашнинг фациал-литологик меъзонлари.
в) Фациал-литология мезони
Айрим конларнинг маълум бир фация ёки чўкинди тоғ жинсларининг турлари билан боғлиқлигига асосланган.
Бундай мезонлар темир ва марганец маъданли горизонтларни ва улар билан боғлиқ бўлган опока, спонгалит, яшмаларни аниқлашда фойдаланилади.
Денгиз фацияси билан боғлиқ темир маъданли қатламлар бўлакларида асосан оолитлар, органика қолдиқлари ва цементларда эса гематит, шамозит, сидеритлар учрайди. Марганец-оолитли маъданлар эса саноат аҳамиятига эгадир.
Кўпчилик боксит конлари асосан гранит, сиенитларда ривожланган нураш пўстларига жойлашган. Силикатли никель маъданлари ўта асос жинсларда ривожланган нураш пўстларида учрайди.
Кўмир ётқизиқлари асосан майда чақиқ терриген материаллардан ташкил топган.
Одатда кесимда йирик чақиқ жинсларнинг (конгломератнинг) бўлиши кўмирли майдонларни баҳолашда салбий ҳолат ҳисобланади.
Одатда нефть ўз бўшлиқларида нефтни йиғиб олиш қобилиятига эга бўлган ғовак жинслар - коллекторларда учрайди. Бундай жинсларга қум, ғовак қумтош ва дарзланган оҳактошлар киради.
Эндоген маъданларни қидиришда темир, мис, вольфрам, молибден, қалай, қўрғошин, рух ва бошқа маъданлар билан боғлиқ бўлган карбонат жинслар ва скарнлар катта аҳамиятга эга.
Карбонат жинсларда флюорит, барит конлари учрайди.
Вулқон-чўкинди жинслари билан полиметал конлари, лиственит билан симоб конлари (Марқазий Осиё); терриген-қумтошли сланец жинслар билан қалай, қлай - вольфрамли маъданлар боғлиқ .
Метаморфлашган сланецларда кўпчилик муско-вит, флогопит, графит конлари учрайди, кварцитларда эса тоғ биллури конлари тарқалган.
7 - маъруза. Қидириш ва башоратлашнинг магматик меъзонлари.
Магматоғен мезонларга фойдали қазилмаларнинг магматик жинслар билан боғлиқлигини кўрсатувчи ҳамма геологик омиллар киради. Эндоген конлар магматик жинсларнинг маълум бир фазаси билан фазовий ва генетик боғлиқ бўлади. Айрим магматик жинслар турларининг парчаланиши натижасида чўкинди ва нураш конлари пайдо бўлиш мумкин. Эндоген конларининг магматик жинслар билан боғликлиги турли даражада ва кўринишда кузатилиши мумкин:
1) боғлиқлик яққол кўрианди (магматик жинс билан ФҚ бир хил таркибга эга ва ФК магматик жинснинг ичида жойлашган);
2) магма билан ФҚ боғлиқлиги эҳтимоли жуда катта (масалан пегматитлар ва карбонатитлар);
3) магматизм ва ФҚ боғлиқлиги (эхтимоли бор деб) фараз қилинади;
4) ФҚ манбаи қаердалиги номаълум ва боғлиқлик йўқ даражада ҳисобланади.
Эндоген конларнинг магматик жараён билан боғлиқлигини кўрсатувчи асосий белгилар сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:
- биргаликда хосил бўлиш;
- хосил бўлишнинг бир хил фациал-чуқурлик шароитлари;
- муайян таркибли магматик жинсларнинг маълум бир конлар билан бирга учраши;
- маълум бир конларнинг магаматик дайкалар билан боғлиқлиги;
- конларнинг интрузив массивларга нисбатан маълум бир фазовий қонуниятлар асосида жойлашиши;
- магматик жинсларнинг ўзига хос геокимёвий белгилари.
Асос ва ўтаасос (передотит, дунит, пироксенит) жинсларда хром, платина, титан, олмос, мис, никель, асбест, тальк конлари учрайди. Бу гуруҳ жинсларнинг нураши натижасида иккиламчи никель, кобальт, платина, олмос сочилма конлари пайдо бўлади.
Нордон магма жинслари билан кўпчилик эндоген конлар боғлиқ. Маъдан ҳарактери ва магматик жинслар ҳосил бўлиши чуқурлиги орасида маълум боғлиқлик мавжуд.
Гипабиссал кичик интрузиялар билан кўпинча полиметалл, олтин, баъзан мис, қалай конлари боғлиқ.
Гранит батолитлари билан вольфрам, маъданли пегматит, қалай, олтин ва молибден конлари боғлиқ .
Нордон таркибли магматик жинсларнинг парчаланиши натижасида монацит, олтин, қалай ва бошқа металларнинг эллювиал, деллювиал, аллювиал сочилма конлари пайдо бўлади.
Ишқорли интрузив жинсларда эса необийнинг катта карбонатит конлари маълум. Шунингдек ишқорли жинсларда жуда катта Хибин апатит кони жойлашган.
Агар дайканинг маъдан уюмлари билан фазовий боғлиқлиги аниқланса, унда эндоген маъданларни қидиришга анча ёрдам беради.



Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling