Таълим вазирлиги тошкент давлат техника университети


Қидириш усуллари классификацияси


Download 0.51 Mb.
bet22/55
Sana17.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1534008
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   55
Қидириш усуллари классификацияси
Қидириш усулларини турли тамойиллар бўйича таснифлаш мумкин.
1. Принципиал жихатдан иккига бўлиш мумкин:
- метод выборочных наблюдений (танланган нуқталарда кузатиш);
- метод дистанционный (масофадан туриб кузатиш).
Танланган нуқталарда кузатиш.
Алохида нуқталардан олинган ахборотлар йиғиндиси объект хақидаги умумий тўлиқ маълумотни бермайди.
Маълумотларни генерализациялаш (умумлаштириш) фақат аналогия тамойилига таяниб, кетма-кетин яқинлаштириш ва илгарилама-танлов асосида деталлаштириш тамойилларига амал қилган холда мумкиндир.
Масофадан туриб кузатиш.
Оптик ва радиодиапазонларнинг турли қисмларида бажарилади. Энг кўп ишлатиладиган диапазонлар: кўзга кўринадиган, инфрақизил ва радиотўлқинлар.
Имкониятлари - объектларнинг асосий геологик-структуравий хусусиятларини ўрганиш.
Камчилиги – минерал таркибни ўргана олмаслик.
Қидириш усулларининг асосий таснифи.
- геологик хариталаш;
- минералогик усуллар;
- геокимёвий усуллар;
- геофизик усуллар.

  1. Геологик хариталаш усули.

- геологик кесимлар;
- маршрутлар бўйича нуқталар орқали қидириш;
- тоғ лахимларини ўтиш ва уларни хужжатлаштириш.
Бу жараёнда ўрганиладиган майдоннинг лито-логик кесим турларига, тарқалиш қонуниятларига, тоғ жинси контактларига, магма жинсларининг хусусиятларига ҳар хил фойдали қазилма-ларнинг қидириш мезони ва белги омилларига, ўзгарган тоғ жинси майдонларига, бурма, узилма ва уларнинг ривожланиш ва ётиш элементларига, тоғ жинсларининг минералогик таркиби, текстура ва структура хусусиятларига эътибор берилиши лозим.
Амалда геология хариталарни таҳлил қилиш йўли билан у ёки бу фойдали қазилмаларга, истиқболлари юқори бўлган майдонларни ажратиш; қидириш ишининг келажак йўналишини ва усулини аниқлаш мумкин.
Комплекс қидириш ишлари жараёнида ҳар хил масштабли геологик хариталаш ишлари ўтқа-зилади ва натижада геологик, геоморфологик, гидрогеологик, тектоник ва бошқа хариталар тузилади.
Айрим аниқ фойдали қазилмалар учун ўтқазиладиган қидириш ишлари натижасида махсус геологик, геоморфологик, гидрогеологик, структура хариталари тузилади. Бу харита-ларда қидириш мезонлари ва белгилари ўз аксини топади.
Бундай турдаги қидириш ишларидан радиоактив элементларни, олтин, платина, олмос сочилма конларини, нефть ва газ конларини топишда кам фойдаланилади.

  1. Механик тарқалиш ореоллари ва оқимларини ўрганиш асосида қидириш усуллари. (Минералогик усул):

- дарё водийсида жинсларнинг чақиқ бўлаклари бўйича;
- музлик ётқизиқлари бўйича;
- шлихлаш усули.
Минералогик қидириш усули гипергенез майдонида ривожланган механик ореол сочилма конларини аниқлаш ва ўрганишга асосланган.
Бу усул инсонлар томонидан қадим замонлардан фойдаланилади. Механик ореолларнинг ҳарактерига қараб ҳарсангтош-муз, чақиқ-дарё, шлихлаш - қидириш усулларига ажратилади.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling