Таълим вазирлиги тошкент давлат техника университети


Намуналаш жараёнини назорат қилиш


Download 0.51 Mb.
bet30/55
Sana17.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1534008
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   55
Намуналаш жараёнини назорат қилиш. Намуналаш натижаларининг ишончлилиги намуна олиш ва унга ишлов бериш усулларига, бу натижаларни текшириш усулларига боғлиқ. Лекин бу усулларни танлаб олишнинг ўзи намуналаш ишончлилигини тўла таъминлай олмайди. Бунинг учун намуна олиш, унга ишлов бериш ва текшириш операцияларини аниқ ва тўғри бажариш талаб этилади. Шундай қилиб, намуналаш жараёнида турли услубий ва ишлаб чиқариш хусусиятларига эга бўлган сабаблар туфайли кўпчилик хатоликлар вужудга келади. Намуналашни назорат қилиш доимо, асосий ва назоратланган маълумотлар ўртасидаги тафовутни баҳолашдан иборат бўлади. Бу баҳо тўғри бўлиши учун, тафовутларнинг келиб чиқиши ҳақида тўғри тушунчага эга бўлиш ва уларни тахлил қилишнинг тўғри усулини танлаш керак.
Намуналаш жараёнида пайдо бўладиган ҳамма хатоликлар одатда иккита асосий гурухга бўлинадилар: 1) тасодифий; 2) систематик.
Булар орасида энг хавфлиси ситематик хатоликлар бўлиб, улар кўрсаткичларни фақат катталаштириб ёки фақат кичиклаштириб кўрсатади, яъни бир белгили хатоликлардан. Тасодифий хатоликлар турли белгига эга бўлиб, ўзаро бир-бирини компенсациялайдилар ва умумий кўрсаткичларга ката таъсир кўрсатмайдилар.
Намуналаш жараёнини назорат қилишнинг асосий мазмуни систематик хатоликларни аниқлаш, уларнинг сабабларини аниқлаш ва иложи бўлса йўқотишдир. Агар хатоликни келтириб чиқарувчи сабабни йўқотиш мумкин бўлмаса аниқланган кўрсаткичларга маълум тузатишлар киритиш лозим. Ҳамма лабораторияларда хатоликларнинг олдини олиш ва ҳисобга олиш учун ҳам ички, ҳам ташқи назорат ўрнатилади. Бундан мақсад – лабораториянинг ўзида бир қисм текширишлар иккинчи марта қайта бажарилади ва натижалар солиштирилиб кўрилади. Бир қисм намуналар бўйича эса дубликатлар бошқа турдош лабораторяларга юборилади ва уларнинг натижалари ҳам солиштириб кўрилади.
17 - маъруза. Геология-қидирув ишларини ташкил қилиш ва лойихалаштириш.
Геология-қидирув ишлари қоидага кўра бирон бир босқичнинг бирон бир бўлимига мўлжалланган бўлади. Ишларни лойихалаш «Геологическое задание» - геологик топшириқ тузилишидан бошланади. Бу топшириқ мажбурий тарзда аниқ белгиланган бўлимлардан иборат бўлиши талаб қилинади. Қуйида бу топшириқнинг бир мисоли келтирилган.

1-мисол.


Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling