Таълим вазирлиги тошкент давлат техника университети


Фаннинг бошқа фанлар билан алоқалари


Download 0.51 Mb.
bet2/55
Sana17.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1534008
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55
2. Фаннинг бошқа фанлар билан алоқалари. Бу фан бошқа геологик фанлар орасида энг охирида ўқитиладиган фан бўлиб, барча геологик фанларнинг билимига таяниши зарур. Бўлажак геолог мутахассис сифатида геология-қидирув ишларини олиб бориши учун барча геологик фанларни (умумий геология, стратиграфия, структуралар геологияси, минералогия, петрография, гидрогеология, бурғилаш, кон-қидирув лахимларини ўтиш, фойдали қазилмалар геологияси ва ҳ.к.) мустахкам эгаллаган бўлиши керак. Умумтаълим фанларидан эса математика ва иқтисодиёт алоҳида аҳамиятга эга.
3. «ФҚКларини қидириш ва разведка қилиш» бир томондан геологик фан, иккинчи томондан халқ ҳўжалигининг ишлаб-чиқариш соҳаси. Кўпчилик иқтисодчилар ГҚИ сохасини материал ишлаб чиқариш соҳасига киритадилар. Бу жихатдан соха бажарадиган иш ва фаннинг номи мос тушади.
Геологлар меҳнатининг натижаси очилган ва разведка қилинган конлардаги фойдали қазилма захирасидир. ГҚИларининг муҳим қисми:
- Илмий анализ (текшириш);
- Системалаштириш;
- Умулаштириш;
- Башоратлаш
Қидириш ва разведка қилиш фанининг предмети ва бошқа фанлар билан боғлиқлиги, халк хўжалигининг бу фан олдига қуйган талабларидан келиб чиқилади.
4. «Қидириш» ва «разведка қилиш» атамаларининг фарқи.
Қидиришнинг вазифаси - ФҚКларини излаб топиш.
Разведка қилишнинг вазифаси - излаб топилган ФҚКларининг, уни қазиб олиш учун муҳим бўлган барча хусусиятларини ўрганиш.
Қидириш вазифасини муваффақиятли, планли ва илмий асосланган ҳолда бажариш учун қуйидагилар зарур:
- ФҚКларининг жойлашишини белгиловчи қонуниятлар (факторлар, қидириш мезонлари)ни билиш (ўрганиб чиқиш);
- Турли шароитлардаги конларнинг қидириш белгиларини ўрганиш;
- Самарали қидириш усулларининг комплексини ишлаб чиқиш ва уларни табиий шароит ва қидириш белгиларига қараб ишлатиш шароитларини аниқлаб олиш;
- Қидириш ишларининг натижалари бўйича коннинг саноат учун аҳамиятига баҳо бериш ва саноат учун яроқсиз объектларни ўз вақтида «браковка» қилиш.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling