2. «Геологик», «иқтисодий» ва «геологик-иқтисодий» тушунчаларнинг фарқлари. ФҚКларини Қидириш ва Разведка қилишнинг иқтисодий асослари.
Қидириш ва разведка қилиш аввалам бор «фойдали қазилма»ни «бўш жинс»дан ажратишни ўрганишдан бошланади. Бу икки тушунча геологик-иқтисодий категириялар (тушунчалардир). Буларнинг иккаласи ҳам аслида тоғ жинсидир. Тоғ жинси эса бу – геологик тушунча.
Тоза иқтисодий тушунчаларга «хом ашё», «капитал кўйилма», «рентабеллик» каби тушунчалар киради.
Қидириш ва разведка қилиш жараёнида конда тўпланадиган маълумотларнинг кўпчилиги «геологик-иқтисодий» тушунчалар сирасига киради. Чунки хар бир кон ўзига хос геологик-саноатбоп параметрларга (ГСП) эга. Бундай параметрлар: ётиш шароитлари ва чуқурлиги; маъдан таналари ва очиладиган жинсларнинг қалинлиги; маъдансиз қатламларнинг қалинлиги ва ҳолати; минералогик таркиби, фойдали ва зарарли компонентлар миқдори; маъдандар ва қамровчи жинсларнинг турғунлиги; сув келиш миқдори ва ҳ.к.
Муайян кондаги конкрет ГСПлар йиғиндиси коннинг умумий иқтисодий кўрсаткичларини белгилаб беради.
Саноат учун конларни техник жихатдан имкониятли ва иқтиисодий жихатдан манфаатли ўзлаштиришни таъминловчи ГСПларнинг чегаравий миқдорлари(кондициялари)ни билиш муҳимдир.
Пировард натижада анашу ГСП бўйича фойдали қазилма чегараланиб унинг захираси ҳисобланади.
3. Конларнинг иқтисодий кўрсаткичлар бўйича таснифланиши.
Конларнинг иқтисодий кўрсаткичлар бўйича таснифланишида таснифловчи белги сифатида турли ГСПларнинг кўрсаткичлари қўлланилиши мумкин. Булар орасида энг асосийлари қуйидагилардир:
Фойдали қазилма уюмларининг қалинлиги.
Фойдали қазилма сифати.
Фойдали қазилманинг ётиш шароитлари.
Қамровчи жинслар кесимининг барқарорлиги.
Конни қазиб олиш шароитлари.
Фойдали қазилма уюмлари таркибининг барқарорлиги.
Коннинг катталиги.
Коннинг геологик-саноат тури.
I. Фойдали қазилма уюмларининг қалинлиги бўйича таснифлаш ўз навбатида бир нечта кўрсаткичлар бўйича кўриб чиқилади. Аввалам бор Фойдали қазилма уюмларининг қалинлиги кондицион (саноат талабига жавоб берадиган) ёки нокондицион (саноат талабига жавоб бермайдиган) бўлиши мумкин. Бундан ташқари кончилик ишида қуйидаги таснифлаш қабул қилинган:
Do'stlaringiz bilan baham: |