Таълим вазирлиги тошкент давлат техника университети
Қидириш ва разведка қилишнинг назарий (иқтисодий, математик, геологик) асослари
Download 0.51 Mb.
|
1. Қидириш ва разведка қилишнинг назарий (иқтисодий, математик, геологик) асослари.
Назарий асосларни тушуниш учун зарур бўлган умумий тушунчалар. Назария фақат шунда назария дейилиши мумкинки, агар у ходиса ва жараёнларни, уларнинг хусусиятларини башорат қила олса. Хар қандай умумлаштириш ва хулоса чиқариш ўз ичига башоратлашни олади. Қидириш ва разведка қилишнинг бош объекти – «бўш жинслар» билан ўралган фойдали қазилма (ёки маъдан). «Фойдали қазилма кони» объект сифатида, иқтисодий самара билан фойдаланиш учун қидириш ва разведка жараёнида ажратилади. Бўш жинс ва фойдали қазилма (ёки маъдан) бир-бирларидан ўзларининг иқтисодий ёки геологик-иқтисодий кўрсаткичлари билан фарқланадилар. Шунинг учун қидириш ва разведканинг назарий асосларидан бирини миненрал хомашё иқтисодиёти ташкил этади. Фойдали қазилма (маъдан) ва фойдали казилма кони ўз моҳиятига кўра геологик жисмлардир. Уларнинг пайдо бўлиши ва жойлашиши геологик қонуниятларга бўйсунади. Шунинг учун уларни билиш ва улардан қидириш ва разведка жараёнида фойдаланиш «ФҚКларини қидириш ва разведка қилиш»нинг геологик асосини ташкил этади. Геологик жараёнлар жуда кўп холатлар, шароитлар, вазиятлар ва сабабларга боғлиқ бўлган, кўп факторли жараёнлардир. Геологик қонуниятлар эҳтимоллик характерига эгадир. Бу қонуниятларни аниқлаш геологик ва геофизик услублардан ташқари математик асосланишни ҳам талаб этади. Шунинг учун геологик-иқтисодий кўрсаткичларни ҳисоблашда, айниқса уларнинг ўртача миқдорларини ҳисоблашда математиканинг «эҳтимоллар назарияси» қоидаларини қўллаш талаб этилади. Шундай қилиб, қидириш ва разведка қилиш объектининг моҳияти учта фан (иқтисодиёт, геология, математика) услублари ёрдамида очиб берилиши ва тавсифланиши мумкин. Қидириш ва разведка қилиш вазифаларининг бажарилиши юқорида келтирилган учта фан усуллари комплексини қўллашни талаб этади. Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling