Таълим вазирлиги тошкент давлат техника университети
Download 0.51 Mb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Юқоридаги маълумотларни олиш учун
- 2 - маъруза.
Разведка қилиш жараёнида қуйидаги геологик, тоғ-техник, технологик ва иқтисодий маълумотлар йиғилиши керак:
- Фойдали қазилма уюмларининг чўзилиши, ётиши, қалинлиги бўйича шакли ва ўлчамлари; - Фойдали қазилма таналарининг ётиш элементлари ва чуқурлиги, уларнинг фазодаги ўзаро муносабати; - Фойдали қазилма таналарининг ички тузилиши; - Фойдали қазилманинг таркиби ва сифати, шу жумладан унинг технологик ва техник хусусиятлари; - Фойдали қазилмаларни ўраб турган жинсларнинг таркиби, уларнинг тоғ-техник хусусиятлари (зичлиги, ғоваклиги, мустаҳкамлиги ва х.к.); - Фойдали қазилмаларнинг гидрогеологик шароитлари (сув горизонтларининг сатҳи, сувланганлик даражаси ва ҳ.к.); - Коннинг очилиш ва қазиб олиш тоғ-техник шароитлари (фойдали қазилма ва ўраб турувчи тоғ жинсларининг мустаҳкамлиги, ҳажмий массаси, майдаланиш коэффициенти, газлар ва температура режимлари ва ҳ.к.) ; Юқоридаги маълумотларни олиш учун: - тўғридан-тўғри кузатишлар; - ўлчашлар; - жинсларни ва фойдали қазилмаларни ўрганиш ва анализ қилиш ишлари олиб борилиши керак. Лекин табиатда тўлалигича кузатиш учун «очиқ», «имкон берувчи» объектлар деярли йўқ. Бундан ташқари хамма қисми бир хил бўлган конлар хам йўқ. Шунинг учун бир нуқтадан олинган маълумотни бошқа нуқтага хар доим ҳам татбиқ этиб бўлмайди. Саноат учун эса, ўртача (бутун кон бўйича) маълумотлардан ташқари, уларнинг ўзгариш қонуниятлари ва йўналишларини ҳам билиш зарур. 2 - маъруза. Қидириш ва башорталашнинг назарий асослари (иқтисодий, математик ва геологик). Маъруза режаси: 1.1. Қидириш ва разведка қилишнинг назарий (иқтисодий, математик, геологик) асослари. 1.2. «Геологик», «иқтисодий» ва «геологик-иқтисодий» тушунчаларнинг фарқлари. 1.3. Конларнинг иқтисодий кўрсаткичлар бўйича таснифланиши. 1.4. Қидириш ва равзедка жараёнида математиканинг алоҳида роли. Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling