Таълим вазирлиги тошкент давлат техника университети


Download 0.51 Mb.
bet28/55
Sana17.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1534008
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   55
16 - маъруза. Намуналарга ишлов бериш. Намуналашни назорат қилиш.
Намуналарни хужжатлаштириш. Олинган намуналар мустаҳкам халтага солинади ва оғзи боғланади. Ҳар бир намуна ёрлиқ ва кўрсаткич билан таъминланади. Ёрлиқда намунанинг тартиб рақами, олинган жойи олинган куни ва намуна олиш учун маъсул ходимнинг фамиляси кўрсатилади. Ёрлиқ ўров қоғозига ўралади ва намуна солинадиган халтага солинади. Кўрсаткичга намунанинг тартиб рақами ката қилиб ёзиб қўйилади ва халтанинг устки қисмига боғланади. Кўрсаткич сифатида бир бўлак тахта ёки картондан фойдаланиш мумкин. Баъзи холларда намунанинг тартиб рақами халтанинг устига ҳам ёзиб қўйилиши мумкин.
Кондан олинган ҳамма намуналар умумий бир тартибда рақамланиши керак. Мажбурий равшда намуналаш дафтари тўлдирилади. Бу дафтарда коннинг номи, кон бўлагининг номи, тоғ лаҳимларининг номи ва рақами, намуналар тартиб рақами, намунанинг хоссалари (қисқача минералогик таърифи) ёзилади.
Намуна олинган жой дала дафтарчасига тоғ лаҳимларини хужжатлаштириш пайтида аниқ қилиб чизиб кўрсатилади ва шу куни намуналаш дафтарига кўчирилади. Расмларни масштаби 1:20-1:25. расмларда ишлатилган шартли белгилар дафтарнинг биринчи бетида берилади.
Намуналашнинг умумий якунловчи хужжати сифатида намуналаш планлар ва разведка кесимлари тузилади. Бу планлар маркшейдерлик асосларида 1:200, 1:500 (баъзан 1:100) масштабларда тузилади ҳамда лахмларни ўтиш ва уларни намуналаш жараёни билан биргаликда маълумотларнинг тўпланишига қараб тўлдириб борилади. Бу планларда аниқ тартибда намуналашнинг тартиб рақами, намуна олинган маъданнинг қалинлиги (намуна узунлиги), аниқланган компонентларнинг концентрацияси кўрсатилади. Агар баъзи намуналар бирлаштирилган бўлса улар планда махсус белгилар билан кўрсатилади.
Тоғ лаҳимлари зич жойлашган планларда одатда фақат асосий компонентнинг миқдори кўрсатилади қўшимча компонентларнинг миқдори шу планни четида берилган жадвалларда кўрсатилади. Бу жадвалда намуналаш ҳақидаги ҳамма маълумотлар ҳам кўрсатилиши мумкин.
Бурғилаш қудуқларини намуналаш ишларини хужжатлаштиришда Бурғилаш журналида керн ва шламнинг батафсил таърифи, керн чиқишининг фоизи, керн ва шламнинг оғирлиги кўрсатилади. Ҳар бир қудуқ учун кесм тузилади. Бу кесмда қудуқ конструкцияси ва геологик маълумотлар кўрсатилади.
Қудуқнинг маъданли жойида секциялар бўйича фойдали компонентлар концентрациясининг ўзгариш диограммаси тузилади.
Маълум вақт ичида тўпланган намуналар руйхати тузилиб, бу руйхат бўйича намуналар махсус лабораторияларга текшириш учун топширилади.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling