Таълим вазирлиги тошкент давлат техника университети
Download 0.51 Mb.
|
Р1 тоифасидаги башоратланган ресурслар - булар разведка қилинган, разведка қилинаётган ва янги топилган конларнинг ресурсларидир. Улар муайян бир кон захираларининг С2 тоифасидаги захиралар чегараларини кенгайтириш ёки уларнинг чегарасидан ташқарида қўшимча аниқланган янги фойдали қазилма таналари ҳисобига кўпайиши мумкинлигини аниқлайдилар. Р1 тоифасидаги ресурсларни баҳолаш фойдали қазилма потенциал тарқалган ҳажмлар доирасида олиб борилган геологик, геофизик ва геокимёвий тадқиқотларга таянади. Шунингдек, коннинг геологик-саноат тури ҳақидаги тасаввурларни ҳисобга олган ҳолда коннинг разведка қилинган қисми бўйича олинган маълумотларни геологик экстраполяция қилиш натижаларига асосланади. Р1 тоифасидаги ресурслар геология-қидирув ишларининг баҳолаш босқичи натижалари бўйича, разведка ишлари олиб бориладиган объектларни асосли танлаш учун ишончли тайёрланган резерв бўлиши керак.
Р2 тоифасидаги башоратланган ресурслар - бу башоратланган потенциал конларнинг ресурсларидир. Чет эл тоғ-кончилик ва геология-қидирув компанияларининг иш тажрибаларидан келиб чиқиб, асосланмаган харажатларни камайтириш заруратини ҳисобга олиб, ҳозирги амалдаги таснифдан А тоифаси чиқариб юборилди (захиралар тайёрланганлигининг юқори даражаси сифатида В тоифаси қолдирилган), қўшимча учрайдиган фойдали компонент ва қазималардан комплекс фойдаланиш имкониятларини ўрганишга бўлган талаблар кучайтирилган. С2 тоифасидаги захираларни асослашга ёндошиш йўлларига аниқликлар киритилган ва уларга бўлган талаблар кучайтирилган. Ўзининг мазмуни жиҳатидан фаразийлиги сабабли амалий аҳамиятга эга бўлмаган тоифа сифатида башоратланган ресурсларнинг Р3 тоифаси таснифдан чиқариб юборилган. Мамлакатимизда амал қилаётган захиралар ва ресурслар таснифи билан солиштириш учун қуйида БМТ штаб-квартирасининг табиий ресурслар, энергетика ва транспорт марказида 1979 йилда тузилган ва минерал ресурслар соҳасидаги терминология ва таърифлар бўйича экспертлар гуруҳи томонидан таклиф этилган минерал ресурсларининг халқаро таснифи келтирилган. Унда илғор капиталистик мамлакатлар (АҚШ, Канада, Франция ва бошқалар)да қабул қилинган минерал ресурсларининг таснифлари ишлатилган ва умумлаштирилган ҳамда Атом Энергетикаси бўйича Халқаро Агентлик (АЭХА) томонидан қабул қилинган уран ресурслари таснифининг тамойиллари ҳисобга олинган. Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling