Таълим вазирлиги тошкент давлат техника университети


Download 0.51 Mb.
bet37/55
Sana17.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1534008
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   55
Халқаро таснифда заминдаги ресурслар ўрганилганлик даражасига қараб учта (R-1, R-2, R-3) тоифага ажратилган. Бундан ташқари саноатда фойдаланиш имконияти бўйича ресурслар учта (E, M, S) субтоифага бўлинади.
R-1 тоифасига фойдали қазилмани қазиб олиш ва қайта ишлашни ташкил этиш учун зарур бўлган муфассаллик билан ўрганилган конларнинг ресурслари киради. Бу тоифадаги захираларни, СССР да амал қилган таснифдаги А, В, С1 тоифасидаги захиралар йиғиндиси билан ўхшатса бўлади.
R-2 тоифасига аввалдан маълум бўлган конлар билан бевосита боғлиқ бўлган ресурслар киради. Улар алохида нуқталар бўйича аниқланган геология-қидирув параметрлари билан тасдиқланган кон хақидаги геологик тушунчаларга асосланган. Ушбу тоифадаги захиралар тахминан биздаги С2 тоифасидаги захиралар билан Р1 тоифасидаги башоратланган ресурслар йиғиндисига мос келади.
R-3 тоифаси аниқланмаган, лекин геологик, геофизик ва геокимёвий маълумотлар мажмуи бўйича башоратланган ресурсларни ҳисобга олади. Ушбу тоифадаги захиралар биздаги Р2 тоифадаги башоратланган ресурслар билан таққосланса бўлади.
Ўрганилганлик даражасига кўра R-1 тоифасидаги ресурсларни разведка қилинган, аниқланган ёки асосланган деса бўлади, R-2 тоифасидаги захираларни таҳмин қилинган ёки бўлиши мумкин бўлган, R-3 тоифасидаги захираларни эса потенциал ёки башоратланган деса бўлади.
Ресурсларни субкатегорияларга бўлиш улардан саноатда фойдаланиш имконияти бўйича амалга оширилади. Улар биздаги балансдаги ва балансдан ташқари захираларга ўхшайди. Лекин саноати ривожланган кўпгина мамлакатларда захираларни иккита эмас, балки учта субтоифаларга ажратадилар.
Е cубтоифаси (саноатбоп) мавжуд бўлган социал-иқтисодий шароитларда ва тоғ-кон технологияси ҳолатида фойдаланиш учун рентабелли бўлган ресурсларни ўз ичига олади.
М субтоифаси (чегаравий ёки деярли саноатбоп) яқин келажакда, жуда қулай шароитларда эса ҳозирги вақтда ҳам фойдаланиш учун яроқли бўлиши мумкин бўлган ресурсларни ўз ичига олади.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling