Алевролит - таркибининг 50% дан кўпроґи 0,01-0,1мм катталикдаги алеврит заррачаларидан ташкил топган, цементлашган чўкинди т.ж.
Амальгамация - олтинни майдаланган т.ж. ёки қумдан симобда эритиш йўли билан ажратиб олиш.
Амфиболлашув - магматик т.ж.ларидаги пироксенлар ва б. минералларнинг амфиболга айланиш жараёни. Бу жараёнлар асосан, таркиби регионал метаморфизм ёки интрузияларнинг контактли таъсирига дучор бўлган магматик, метаморфик ва чўкинди т.ж.лари учун хосдир.
Аномалия (геофизик, геокимёвий ва б.) - маълум бир нормал (фон, тан олинган) миқдорий ёки сифат кўрсаткичларидан кескин фарқланувчи оґишишларга эга бўлган, ўудудий ажратилган майдон.
Аншлиф - маъданли минераллар жойлашиши ва таркибини бинокуляр остида ёки акс этган нурда кўриб ўрганиш учун сайқаллаб тайёрланган т.ж. намунаси.
Атмокимёвий (газли) излаш усули - тарқоқ ва айрим нодир элементларни газ фазасида ўрганишга асосланган.
Гидрокимёвий излаш усули - турли ф.қ.ларни излаш мақсадида табиий сувларнинг (асосан ер ости) кимёвий таркибини ўрганиш.
Аэрофотохариталаш - самолёт ёки вертолетга ўрнатилган оддий фотоаппарат, махсус енгил камера ёки оґир автоматик тарзда ўаракатга келадиган аппаратлар ёрдамида Ер юзасини (қуруқлик ва денгиз) суратга олиш.
Балансдаги заҳиралар чегараси - маъдан т.ж.нинг чегараси бўлиб, унинг доирасидаги маъданлар хом ашё сифати, қалинлиги, маъданлилик коэффициенти, ётиш чуқурлиги ва бошқа гелогик иқтисодий кўрсаткичлари бўйича саноат талабларига (кондицияга) мос келади.
Балансдан ташқари заҳиралар - фойдаланиш иқтисодий нуқтаи-назардан ёки техник ва технологик жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаган, бироқ уларни кейинчалик балансга ўтказиш имконияти бор бўлган заҳиралар. Агар қаттиқ ф.қ. кейинроқ қазиб олиш учун ер остида ёки омборларда сақлаш мумкинлиги исботланган бўлса, улар ҳисобга олинадилар.
Баҳолаш ишлари - асосий вазифалари ф.қ.ни С2 ва С1 тоифадаги заҳираларини ҳамда Р1 тоифасидаги башорат ресурсларини ҳисоблаш воситасида саноат учун аҳамиятини аниқлашдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |