Таълим вазирлиги тошкент давлат техника университети


Баҳолаш кондицияларининг параметрлари


Download 0.51 Mb.
bet41/55
Sana17.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1534008
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   55
Баҳолаш кондицияларининг параметрлари - улар доирасига қуйидагилар киради: ф.қ.нинг борт миқдори, минимал саноат миқдори, маъдансиз оралиқ қатламларнинг қалинлиги, минимал рухсат этилган қалинликлар.
Башоратлаш харитаси - топилиши мумкин бўлган, лекин хали аниқланмаган истиқболли маъданли майдон ва конларни башоратлаш натижаларини кўрсатувчи ва кейинроқ бўладиган геология қидириш ишларининг йўналишларини кўрсатадиган харита. Уларга фақат башорат учун керак бўладиган элементлар туширилади. Биринчи навбатда - барча кон намоёнлар; маъдан жойлашиши учун мос бўлган ёки таркибида маъдан бўлган чўкинди ва вулканоген формациялар, маъданлашув билан генетик ёки парагенентик боғлиқ бўлган интрузив тўпламлар, маъдан назорат қилувчи тузилмалар, металлогеник зоналар, ф.қ. тарқалиш ореоллари, маъдан атрофи ўзгариш зоналари, геокимёвий, геофизик маълумотлар ва б. туширилади. Маъдан майдонлари Б.х.ларда истиқболлилик даражасига мувофиқ бир неча тоифаларга бўлинади ва кейинроқ қуйиладиган ишлар учун майдон ажратилади.
Биогеокимёвий излаш усуллари- фойдали қазилма конларини аниқлаш мақсадида биосферанинг турли маҳсулотлардаги кимёвий элементларнинг аномал концентрацияларини ёки организмларнинг муҳитдаги кимёвий элементларнинг таъсири реакциясини ўрганишга асосланган.
Геокимёвий излаш усуллари - т.ж., сув, атмосфера, ўсимлик ва ҳайвонот организмларида кимёвий элементлар ёки уларнинг бирикмаларини тақсимланиши ҳамда тарқалишидаги қонуниятларни қўллаган ҳолда ф.қ.ларни излаш усули. Уларнинг илмий асоси - ер қобиғида кимёвий элементларнинг ҳаракатчанлиги ҳақидаги таълимотдир.
Геологик блок - қидириб чамалашда озми-кўпми бир хил геологик шарт-шароитлари, фойдали қазилма қисмларининг қалинлиги, тузилиши, таркиби, сифати ва хусусиятлари, тоґ кон техник шарт-шароитлари ва шу кабилар билан тавсифланадиган маъданли майдон ёки кон участкаси.
Геологик блоклар усули - етакчи геологик-саноат параметрлари (қалинлик, миқдор, ётиш шароити, чуқурлиги, технологик хусусиятлари ва б.) яқинлиги асосида ҳисоблаш блокларини ажратиш ва чегаралаб, ф.қ. заҳираларини ҳисоблаш.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling