Таълим вазирлиги тошкент давлат техника университети
Геология қидирув ишларини лойиҳалаш
Download 0.51 Mb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Геологик ҳужжатлаш
- Геологик топшириқ
- Геологик хариталаш
Геология қидирув ишларини лойиҳалаш - Геологик (техник) топшириқда қўйилган масалаларни ҳал қилиш мақсадида тузиладиган геология қидирув ишлари лойиҳаси, лойиҳада жойланган услублар мажмуаси, бажариш техникаси ва технологияси асосланади. Геология қидирув ишларини лойиҳаси ва сметасини тузиш бўйича тасдиқланган йўриқнома асосида амалга олдирилади.
Геологик ҳужжатлаш - хариталарда, планларда, профил ва кесмаларда махсус геологик тадқиқотларни ўтказишда, тасвирлашда, излаш ва қидириш ишларида, шунингдек, конлардан фойдаланишда, ўар тамонлама ўужжатлаштириш (баён қилиш, изоў бериш) ва график тасвирлаш. У ўз ичига географик боґланишни, очилмалар, керн, коллекциялар, ўар хил намуналар ва ф.қ.лардан олинган намуналарни жойларини изоўлашни олади. Тоґ иншоатларида ўамда бурґи қудуқларида қилинган тасвирлашлар ва ўужжатлашларни стандартлаштиришга ёрдам беради. Геологик партияларда ўтказилаётган иш турларига қараб шлихли, бороздали, спектрал намуналаш журналлари, шурфлар ва канаваларни ўужжатлаштириш журналларини тутиш кўзда тутилади. Геологик ўужжатлашга т.ж. намуналари, шлихлар, керн, шлам, ўар хил намуналар, дала дафтарлари, кундаликлар, очилмаларни ва тоґ иншоатларини изоўлари, намуналаш журналлари, жадваллар, диаграммалар, хариталар, планлар, тасвирлар, фотоматериаллар ва б. киради. Геологик топшириқ - айрим геологик тадқиқотлар мақсад ва вазифаларини долзарб йўналишлар доирасида мувофиқлаштириш ҳамда Геология тармоғида қабул қилинган геология қидирув ишлари босқичларига мувофиқ олиб борилишини таъминлаш мақсадида лойиўаланиш давридан илгари тасдиқланувчи ўужжат. Геологик хариталаш - геологик текшириш усулларидан бири. Муайян жойларда Ер юзасининг рельефи, геологик тузилиши, т.ж.ларининг ёши, дастлабки ички тузилиши, кейинги жараёнлардаги ўзгаришлари, магматик т.ж.ларининг пайдо бўлиш хусусиятлари, ўар хил ф.қ.нинг жойлашиш қонуниятларини ўрганиш ва келажак истиқболларини аниқлашда фойдаланилади. Табиий ва сунъий йўл билан очилган т.ж.ларини навбати билан ўрганиб, органик қолдиқларини топиш, минерал таркиби ва пайдо бўлишини аниқлаш, улардан олинган намуналарни амалиётда турли усуллар ёрдамида ўрганиш натижасида олинган маълумотлар асосида геология харитаси тузилади. Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling