Геологик хариталаш усули билан излаш - конларни излаш мажмуидаги асосий усул бўлиб ф.қ. конларни жойлашиш қунуниятларини аниқлаш ва излаш омилларини топиш. Геологик тасвирлаш ишларини, бажарилган башоратли чизмаларни текшириш. Геологик тузилмалар, қатламлар, шлихли - хариталарини кесмалари билан тузишга йўналтирилган. Шу асосида районда топилган ф.қ. конлари ва намоёнларини истиқболи баҳоланади.
Геофизик аномалия - геофизик майдонни одатдаги кўрсаткичларидан бошқача кескин фарқ қилувчи кўрсаткичларга эга худуди.
Геокимёвий мезонлар - кимёвий элементларнинг Ер қобиғининг ривожланиш жараёнида турли қисмларида юзага келувчи шароитларига нисбатан тўпланиш, тарқалиш ёки нейтрал хусусиятларини намоён этишини таъқозоловчи геокимёвий кўрсаткичлар мажмуаси.
Геокимёвий излаш - кимёвий элементларнинг литосфера, гидросфера ва биосферадаги тақсимланиш қонуниятларини конларни қидириш мақсадларида тадқиқот қилишга асосланган усул. Шунингдек уларнинг доирасига атмогеокимёвий ва радиометрик усуллар ҳам киради. Маъданли конларни излашда айниқса литокимёвий усуллар жуда катта аҳамиятга эга. Геологияқидирув ишларининг барча босқичларида қўлланилади.
Гидротермал эритмалар (гидротермалар) - магмадан ажралиб чиқадиган сув буғлари ва иссиқ сувли эритмалар. Ер юзсидаги сувларни ҳам чуқурликка тушиб исиши, кучли минералланиши ва гидротермал эритмага ўхшаб кон ҳосил қилиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.
Дарё чақиқ тоғ жинслари ёрдамида излаш усули - аллювиал, делювиал ва элювиал йирик бўлакли ореоллар ва механик тарқалиш, оқимларини ўрганишга асосланган.
Жўякли намуна олиш - қаттиқ ф.қ. конларини намуналаш усулларидан бири бўлиб, бунда ф.қ. жисмига тик равишда, одатда тўғри бурчакли шаклда бўлган жўяклар ўтказилади. Жўякларнинг одатдаги кенглиги 5-15см, чуқурлиги 3-6смни ташкил этади. Ф.қ. тақсимланиши бир текис бўлмаса, у кенгроқ ва чуқурроқ олинади.
Заҳиралар аниқлиги (ишончлилиги) - ер остидаги (кондаги) металлар ва маъданлар заҳираларининг миқдорий тавсифларининг ҳақиқий қийматига мувофиқлик даражаси.
Излаш белгилари - маълум бир майдон ёки участка доирасида ф.қ.ни мавжудлигини бевосита ёки билвосита кўрсатувчи геофизик, минерологик, геокимёвий омиллар. Геологик излаш белгиларини умумий ва муайян турларга бўлиш мумкин. Умумийси стратиграфик, лотологик, тузилмавий, магматоген (шу билан бирга маъданлашув сабабли т. ж. ўзгаришининг турли намоёнлари ҳам), гидрогеологик ва геоморфологикларга бўлинади. Муайян излаш белгилари маълум бир район учун хосдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |