Таълим вазирлиги тошкент давлат техника университети


Фойдали қазилмаларнинг балансдаги заҳиралари


Download 0.51 Mb.
bet51/55
Sana17.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1534008
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55
Фойдали қазилмаларнинг балансдаги заҳиралари - ер ости бойликларидан оқилона фойдаланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга оид қонунларнинг талабларига амал қилган ҳолда мавжуд бўлган ёки саноат томонидан ўзлаштирилаётган хом ашёни қазиб олиш ва қайта ишлаш илғор техникаси ва технологиясини қўллаш шароитида иқтисодий жиҳатдан фойдаланилиши мақсадга мувофиқ бўлган фойдали қазилмалар заҳиралари гуруҳи.
Фойдали қазилмалар очилмаси - фойдали қазилмаларнинг ер юзига чиқиб қолган жойлари.
Фойдали қазилмалар заҳиралари бўйича Давлат комиссияси (ЗДК) - Вазирлар Маҳкамаси қошидаги фойдали қазилмалар заҳираларини ҳисоблаш учун доимий кондицияларни ва минерал хом ашёни қидириб чамаланган заҳираларни тасдиқловчи орган. Ушбу тасдиқ асосида тоғ-қазиб олиш корхоналари лойиҳалаштирилади, тоғ-кон саноати истиқболли режалари ишлаб чиқилади. ЗДК ф.қ. конларини қидириб чамаланган заҳираларини ҳисоблаш, минерал хом ашё учун кондициялар ишлаб чиқиш ва конларни саноатда ўзлаштириш учун тайёрлигини аниқлаш соҳаларида ягона тизим бўлиши учун курашади. Шу мақсадларда З.Д.К. алоқадор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ф.қ. конлари заҳиралари таснифини, шунингдек, ушбу таснифларни ф.қ.ларни ҳар хил турларига қўллаш бўйича йўриқномаларни Вазирлар Маҳкамасида тасдиқдан ўтказади.
Фойдали қазилма уюми - саноат аҳамиятига эга бўлган табиий минерал хом ашёнинг ер юзасида ёки ер остида тўпланиши.
Фойдали қазилма заҳиралари - геология-қидирув ишлари ёки конлардан фойдаланиш жараёнида олинган маълумотларга кўра Ер остида аниқланган ф.қ. миқдори. Ўзлаштиришнинг иқтисодий жиҳатдан самарадорлигига қараб заҳиралар баланс (фойдали) ва балансдан ташқари (ўзлаштиришдан фойда келиши мавҳум) турларга бўлинади. Ўрганилганлик даражаси бўйича эса, А,В,С1 тоифаси бўйича қидирилган заҳираларга ва С2 тоифаси бўйича дастлабки баҳоланган заҳираларга ажралади.
Фойдали қазилмалар заҳирасини ҳисоблаш - Ер қаъридаги минерал хом ашёнинг сифати ва миқдорини аниқлаш. Қуйидаги ишларни ўз ичига олади: кон доирасини чегаралаш, заҳираларни халқ хўжалигидаги аҳамияти, қидирилганлилик даражаси, ётиши, маъдан сифати ва уларни қазиб олиш шарт-шароитлари, таркиби ва б.лар бўйича тақсимлаш, қалинлиги, миқдори ва кўрсаткичлари бўйича ҳисоблаш блокларини ажратиш , кўрсаткичларнинг ўртача қийматини аниқлаш ҳамда айрим блоклар бўйича заҳираларни ҳисоблаш ишларини ўз ичига олади.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling