Таълим вазирлиги тошкент давлат техника университети


Download 0.51 Mb.
bet50/55
Sana17.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1534008
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55
Тўғри кесимли жўяк - геокимёвий намуналар олишда энг кўп қўлланилади; тўғрибурчакли, камроқ квадратли, жуда кам учбурчакли кесимлари бўлади; бутун узунлиги бўйича кенглиги ва чуқурлиги ўзгармайди. Кесимларнинг ўлчамлари маъданларнинг хусусиятлари ва маъдан жисмларининг қалинлигига қараб аниқланади. Қуйидаги ўлчамлар одатда кенг тарқалган (см.ларда) 2х5; 3х5; 3х10; 5х10; 10х20 ва ҳ.к.
Ураган намуна - ф.қ. конларини излаш жараёнида олиниб, бошқа намуналардан ўзининг аномал юқори миқдорий ёки бошқа кўрсаткичлари билан кескин ажралиб туради. Блокда (конда) фойдали компонентларнинг мавжудлигини ўртача миқдорини баҳолаш мақсадида, махсус чегаралашлар билан қўлланилади.
Фойдали қазилма заҳираларининг баланси - ер остида аниқланган ф.қ.лар заҳираларининг Давлат томонидан ҳисобга олиниш шакли. Уларда саноат аҳамиятига эга бўлган конлар бўйича ф.қ. миқдори, сифати, ўрганилганлик ҳолати, уларни жойлашиши, саноатда ўзлаштирилганлик даражаси, қазиб олиниши, йўқотишлар ва саноатни чамаланган заҳиралар билан таминланганлиги, шунингдек, заҳираларни ҳисобот йилида қайта баҳолаш ёки геологик қидирув ишлари ўтказилганлиги натижасида ўзгарганлиги ҳақидаги маълумотлар берилади. Балансларни ҳисобга олиш ф.қ. конлари ва башорат қилинган ресурслар заҳираларини ҳаракатдаги таснифига биноан, ф.қ.нинг балансдаги, шунингдек балансдан ташқари заҳиралари ва А,В,С1,С2 тоифалари бўйича бажарилади. Ф.қ. заҳиралари конлар ва участкалар бўйича гуруҳланиб, тоғ конлари, комбинатлар ва бирлашмалар бўйича технологик навларга бўлинади ва ф.қ.нинг ҳар бир тури бўйича заҳиралар ҳисобга олинади. Заҳиралар балансда фойдаланаётган, қидирилган, заҳирадаги, қидирилинаётган ва қўшимча ўрганилиши керак бўлган конлар бўйича бўлиб берилади.
Фойдали компонентлар баланси - фойдали компонент қайта ишлаш махсулотлари (концентрат) билан чиқиндилар орасидаги маълум вақт (смена, сутка, декада, ой, квартал, йил) даврида тақсимланишини тасвирлайди. У бойитиш фабрикаси ёки металлургия заводида технологик жараённи намуналаш ва аналитик назорат ёрдамида тузилади.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling