Таълим вазирлиги тошкент давлат техника университети


Download 0.51 Mb.
bet48/55
Sana17.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1534008
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   55
Намуналарга ишлов бериш - т.ж. ёки маъданни тадқиқотга тайёрлаш мақсадида майдалаш, элаш, аралаштириш, қисқартириш ва х.к.лардан иборат.
Намуналарга ишлов бериш схемаси - ф.қ. намуналарини тадқиқотларга тайёрлашнинг кетма-кетлиги ва шароити бўлиб, қисқа ва схема шаклида ифодаланади. Маъдан хусусиятлари, намунанинг дастлабки оғирлиги, заррачалар диаметри, турли майдаловчи дастгоҳлардан тўғри фойдаланиш ҳамда тадқиқотчи олдида турган вазифаларни ҳисобга олган ҳолда етакчи геолог томонидан тузилади.
Нуқтавий намуна олиш усули - маълум тизим бўйича ўрганилаётган маъдан уюми кесимида жойлашган алоҳида нуқталардан намуна учун системали равишда материал танлаб олиш. Намуна материали диаметри 1,5-3см.ли бир хил ҳажмли маъдан бўлакларидан иборат бўлиб, намуна олиш нуқталари уюм кесмасида квадрат ёки тўғри бурчакли тўр бўйича жойлашади. Битта намунада нуқталар сони ўрта ҳисобда 10дан 100гача, баъзан эса ундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин.
Оз миқдорли маъданлар - ҳозирги вақтда фойдали компонентлар миқдори оз бўлгани учун саноат аҳамиятига эга бўлмаган, лекин кондициялар камайтирилганида қазиб олиш мумкин бўлган маъданлар.
Ореол - кон яқинидаги зоналар (ореол) бўлиб, маъдан ҳосил қилувчи ва бошқа ўзига хос кимёвий элементлар миқдорини атрофдаги т.ж.ларида маъдан ҳосил қилувчи (бирламчи ва сингенетик тарқалиш ореоллари) ҳамда нураш (иккиламчи ва эпигенетик тарқалиш ореоллари) жараёнлари натижасида бошқаларга нисбатан кескин фарқли кўрсаткичларга эга бўлиши. Бундан ташқари, минералларни порфир кўринишидаги хол-холликлари атрофида, асосий масса ҳисобига ҳошияга ўхшаб ўсиб бориши ҳам тушунилади.
Пунктир жўяк - бир ҳил ҳажмга эга намуналар олинган нуқталар тизими. Намуналар орасидаги масофа маъдан текстурасига қараб 0 дан 3 см.гача, умумий оғирлиги 1 метрга 0,2 дан 2 кг.гача бўлиши мумкин.
Сиқимлаб намуна олиш усули - маъдан тўплами юзасидан маълум масофали тўр бўйича намуна олиш. Бунда намуна таркибидаги йирик ва майда материаллар нисбати тўпламдаги билан бир хил бўлиши керак. Намуналар сони 3-5дан 25тагача бўлиши, кам ҳолларда ундан ошиши мумкин.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling