Таълим вазирлиги тошкент давлат техника университети


Техник-иқтисодий доклад (ТИД)


Download 0.51 Mb.
bet49/55
Sana17.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1534008
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   55
Техник-иқтисодий доклад (ТИД) - конни геологик иқтисодий жиҳатдан тавсифлаш ва баҳолаш. Геологик ташкилот томонидан лойиҳалаш институтлари билан бирга, дастлабки қидириш ишларидан кейин тузилади ва тасдиқлаш учун давлат заҳиралар қўмитаси (ДЗҚ)га тақдим этилади. ТИД лардаги конларни баҳолаш материаллари кўп йиллик тоғ-кон саноатининг истиқболини ривожлантириш ва у билан боғлиқ бўлган саноатни бошқа турларини режалаштириш учун асос бўлади. Конни ижобий баҳолаш ва ТИДни тасдиқлаш муфассал қидириш ишларига маблағ ажратиш учун, шунингдек, бўлажак тоғ-кон корхонасининг лойиҳа топшириғини ишлаб чиқиш учун асос бўлиб ҳизмат қилади.
Техник-иқтисодий мулоҳаза (ТИМ) - геология қидирув жараёнининг бошланғич босқичларида (1:50000, 1:25000 миқёсли тасвирлашда) ва маҳсус излаш ишлари босқичларида бажарилади. Унинг мақсади топилган конлар ва намоёнларни башоратли ресурсларини Р1 ва Р2 тоифаси бўйича баҳолашдан иборатдир.
Технологик намуналаш - ф..қ.ларни технологик хоссаларини аниқлаш ва техник-иқтисодий кўрсаткичлари бўйича бойитишнинг энг яхши натижа берадиган ҳамда хом ашёдан комплекс фойдаланишни ҳисобга олган схемасини ишлаб чиқиш. У ялпи усулда олинган намуналар бўйича амалга оширилади.
Тозаланган майдонча - туб т.ж. ва ф.қ.ни очиш мақсадида иккиламчи қатламларни геологик қидириш ишлари жараёнида четга суриб ташлаш натижасида юзага келувтирилувчи энг содда тоғ иншоати.
Тоғ иншоотлари - фойдали қазилма ёки бўшоқ т.ж. қатламларида олиб борилган тоғ-кон ишлари натижасида ер қобиғида ҳосил бўлган бўшлиқлар.
Тоғ жинсларнинг гидротермал ўзгариши - атама маъданлашув жарёнига таъсирига нисбатан турли маънода тушунилади: 1) таркибида маъдан бўлган т.ж.ининг гидротермал ўзгариши; 2) маъдан ҳосил бўлишига фақатгина шартли имкон берувчи гидротермал ўзгаришлар; 3) умуман маъдан ҳосил бўлишига даҳлсиз гидротермал ўзгаришлар.
Томир минераллари - ер ёриқларини тўлдирувчи асосий минераллар. Булар кварц, кальцит, магнезит, доломит, барит, флюорит, баъзан гипс, ортоклаз цеолит ва бошқалардир.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling