Таълим вазирлиги тошкент давлат техника университети


Ф.қ.ларни минералогик излаш усули


Download 0.51 Mb.
bet52/55
Sana17.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1534008
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55
Ф.қ.ларни минералогик излаш усули - турли минералогик белгиларга (айрим минералларни топилиши, зонал тарқалиши, ассоциациялари, морфологияси ва б.) асосланиб махсус амалга оширилади. Агар минерал топилманинг ўзи ф.қ. бўлса, у тўғридан-тўғри излаш белгиси бўлади.
Фойдали қазилма ёки маъдан жисмларининг чегарасини аниқлаш - тоғ-кон қидирув, геофизик усуллар ва х.к.лар ёрдамида ҳамда қидириш маълумотлари асосида, чегараларнинг бошланғич ётқизиқ кузатиладиган ва ишчи (кондицион) саноат талабларига жавоб берадиган турлари ажратилади.
Намуналаш - ф.қ. қидириш ва сифатини тадқиқот қилишни таъминловчи энг асосий операциялар мажмуи ҳисобланиб, айниқса конларни иқтисодий баҳолашда муҳим омил ҳисобланади. Унинг кимёвий, минералогик, техник ва технологик турлари, амалга оширишда эса, намуна олиш, қайта ишлаш, лабораторияда анализ қилиш босқичлари ажратилади.
Хариталашга оид пармалаш - 1:200000 ва 1:50000 миқёсдаги геологик хариталарни тузишда ва геологик қидирув, тасвирлаш ишларида чуқур бўлмаган (100-150 м) парма қудуқларни ўтиш. Туб т. ж.лар ёш ғавакли ётқизиқларнинг қалин қатламлари остида қолган, ҳамда ёпиқ маъданли ва сочма конларни бўлиши эхтимоли бўлган районларда, одатда, колонкали пармалаш қўлланилади.
Қидириш аниқлиги - қидириш босқичида олинган параметрларнинг (миқдорий кўрсаткич ва ўлчамларнинг) табиий геологик объектларни тавсифловчи ҳақиқий маълумотларга мувофиқлик даражаси.
Намуналарни майдалаш - кўп ҳолларда механик равишда маълум бир т.ж. ёки маъдан намуналарини анализ ёки бошқа тажриба ўтказишга тайёрлаш учун майдалаш.
Қидириб чамалаш турининг зичлиги -майдон бирлигига (км2, участка, ҳисоблаш блоки ва х.к.) тўғри келадиган тоғ иншоотларининг сони.
Қидириш тўрининг зичлилиги - қидирув иншоатлари орасидаги масофа ёки қидирув майдони миқёсига мос келувчи миқдорий кўрсаткичлар.
Қидириш чизиғи - бу чизиқ бўйлаб бир қатор қидирув тоғ-кон иншоатлари: канава, шурф ва бурғи қудуқлари жойлаштирилади. Одатда т.ж. ва ф.қ. жисмларининг устунлик қилувчи йўналишларига тик йўналишда ўтказилади.
Қидирув услуби - қазилма бойликларни очишнинг энг қулай усулларини ишлаб чиқариш ва қўллашни кўзда тутган ҳолда, уларни миқдор ва сифат жиҳатдан тўла баҳоловчи билим ёки қазилма бойликларни қидиришда қўлланиладиган геологик-техник усулларни мувофиқлаштириш мажмуаси.
Қидирув ишлари - фойдали қазилма коларини топиш ва истиқболли баҳолашга йўналтирилган ишлар мажмуаси, алоҳида майдоннинг геологик тузилишини ўрганиш, излаш белгилари, шартларини таҳлил ва геологик хариталаш асосида амалга оширилади. 2 этапга ихтисослашган илгари ва хусусан излаш ишларига бўлинади.
Қидириш объекти - геология қидириш ишларини ўтказиш учун белгиланган, саноат аҳамиятига молик миқдордаги ф.қ. заҳираларини аниқлаш мақсадида иш олиб бориладиган кон майдони. Илгари қидирув ишлари олиб борилган, лекин саноат талабига кўра заҳиралари чегарадан четда қолган конлар майдони ҳам шу жумладандир.
Қидириш тўри - қидириш иншоатларини жойлашиш системаси. Т.ж. ва ф.қ. жисмларини ётиш шароитига қараб, унинг квадрат, тўрт бурчакли, учбурчакли ва ромбсимон жойланишлари мавжуд. Кўпроқ квадрат ва тўғри бурчакли тўрдан фойдаланилади. Ўлчамлари коннинг геологик - саноат тури ва ўзгарувчанлик даражасига, шунингдек қидирувни босқичига боғлиқ.
Қидириш тизими - қидирув иншоатларини ўтиш кетма-кетлиги, тури, чуқурлиги, миқдори ва маконда оптимал жойлашиши бўлиб, ф.қ. конларини муфассал қидириш ишларини олиб боришга кам ҳаражат ва вақт кетиши ҳамда тўлиқ маълумот олинишни таъминлашга йўналтирилган.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling