Маъданлашув тўпланишининг геологик шарт-шароитлари - маъданни назорат қилувчи омиллар атамасининг синоними бўлиб, уларнинг орасида литологик, магматик, тузилмавий-магматик, литологик-тузилмавий, литологик-стратиграфик омиллар катта аҳамиятга эга. Тектоник-магматик, тузилмавий-фациал, эрозион кесим ва чуқурликлар омиллари кўпроқ регионал аҳамиятга эга.
Маъдан конларини қидиришнинг гидрокимёвий усули - табиий сувлар кимёвий таркибидан маъданли конларни қидириш мақсадида фойдаланиш.
Металлогеник таҳлил - металлогеник тадқиқотлар усули бўлиб, фойдали қазилма конларини жойлашиш қонуниятларини аниқлаш ва металлогеник, ҳамда башоратлаш хариталарини тузишда қўлланилади. Батафсиллигига кўра регионал металлогеник ва маъдан назорат қилувчи омилларни металогеник таҳлилларига бўлинади.
Механик тарқалиш ореоллари - бўшоқ т.ж.ларидаги маъданли минералларнинг кўпайган миқдорини тарқалиш области бўлиб, ф.қ. ётқизиқларининг юқори қисмлари ёки уларнинг бирламчи ореолларини тарқалиш доирасидаги физик бузилишлар жараёнида пайдо бўлади.
Минераллар ассоциацияларининг парагенетик таҳлили- т.ж. минераллар ассоциацияларини ташкил қилувчи, ўзига хос генетик ва тарихий умумийликларга эга минераллар гуруҳини ажратиш имконини берадиган петрографик-минералогик тадқиқотлар мажмуи. Магматик, метаморфик ва чўкинди т.ж. ва маъданларни ўрганишда кенг қўлланилади.
Минералларнинг парагенетик ассоциацияси - кўп ҳолларда минераллар ҳосил бўлиш босқичи ёки унинг алоҳида бўлагида ва бир вақтда қонуний сифатида ҳосил бўлган минералларнинг бирлашмаси тушунилади.
Минералогик намуналаш - ф.қ.ларни минерал таркибини сифат ва миқдор жиҳатдан тавсифлаш, минералларини тузилмавий ва текстура хусусиятлари (доначаларини ўлчамлари, шакли ва нисбатлари), физик хоссалари (зичлиги, қаттиқлиги, мўртлиги, уланиши, радиоактивлиги, магнитланганлиги, электр ўтказувчанлиги, хўлланиши, кислотада эриши ва х.к.), кимёвий таркиби, турли табиий ва саноат турларидаги маъданларда тақсимланишини аниқлаш бўйича олиб бориладиган ишларнинг барчаси..
Do'stlaringiz bilan baham: |