Таълим вазирлиги тошкент давлат техника университети
Кутилаётган натижалар ва ишларни бажариш муддатлари (хисобот хужжатларининг шакли кўрсатилган холда)
Download 0.51 Mb.
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 18 - маъруза.
3. Кутилаётган натижалар ва ишларни бажариш муддатлари (хисобот хужжатларининг шакли кўрсатилган холда):
- олтинни + 560 горизонтгача С2 тоифаси ва +300 горизонтгача Р1 тоифаси бўйича ресурслари баҳоланади; - олиб борилаётган ишлар натижалари бўйича геологик ҳисобот тузилади. 18 - маъруза. Қидирув ишлари натижаларини баҳолаш. Техник-иқтисодий фикрлар (ТИФ) тузиш. Геологик-иқтисодий баҳолашнинг вазифалари ва асосий тамойиллари. 1. Умумий қоидалар.Ер ости бойликлари давлат мулки ҳисобланган бозор иқтисодиёти шароитида, конларни геологик-иқтисодий баҳолашнинг бош мақсади-уларнинг заҳираларини ҳисоблаш учун кондицияларни асослаш ва мамлакат эхтиёжини қондирувчи минерал хом ашё манбалари сифатида иқтисодий аҳамиятини аниқлашдир. Геология-қидирув ишларининг барча босқичларида конларни тўғри ва ўз вақтида геологик-иқтисодий баҳолаш улардан оқилона фойдаланишнинг асоси бўлиб ҳизмат қилади. Фойдали қазилмаларни излашдан бошлаб, конларни геологик-иқтисодий баҳолаш геология-қидирув ишлари ҳар бир босқичининг ажралмас таркибий қисмидир. Излаш ва баҳолаш ишлари тугаганидан сўнг, уларнинг натижаларига кўра, тадқиқот объектида разведка ишларини олиб бориш мақсадга мувофиқлиги аниқланади ёки объектни салбий баҳолаш асосланади, разведка ишларини олиб бориш навбатлари ва мақсадга мувофиқлиги аниқланади ёки бундан кейин бажариладиган ишларнинг тўхтатилиши тўғрисида асосли қарор қабул қилинади. Разведка ишлари тугаганидан сўнг объектнинг иқтисодий аҳамияти янада аниқланади, захираларни ҳисоблаш учун кондициялар белгиланади, кондаги захиралар тасдиқланади ва у саноатда ўзлаштиришга топширилади. Ишлаб турган тоғ-кон корхоналарида ўтказладиган эксплуатацион разведка ишлари жараёнида коннинг айрим участкалари ва блокларида уларнинг тоғ-геологик ва техник-иқтисодий кўрсаткичларини аниқлаш учун геологик-иқтисодий баҳолаш ишлари ўтказилади. Бундан ташқари, тармоқнинг минерал хом ашё базаси ўзгарганда, тоғ корхонаси маҳсулотининг нархлари даражаси ўзгарганда, янги технологиялар пайдо бўлганда ва кон саноати иқтисодиётини сезиларли ўзгартириб юборувчи бошқа шарт-шароитлар юзага келганда, конларни геологик-иқтисодий қайта баҳолаш ишларини ўтказиш зарурати туғилади. Геологик-иқтисодий баҳолаш вазифаларига фойдали қазилма конларининг нисбий хўжалик самарадорлиги ва саноатда ўзлаштиришга жалб этиш навбатини аниқлаш киради, шунингдек, ишлаб чиқаришга балансдан ташқари захираларни ёки янги кондицион маъданларнинг захираларини жалб қилиш йўли билан, ишлаб турган кон корхоналарида ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш масаларини ҳал қилиш киради. Фойдали қазилма конларини разведка қилиш ва геологик-иқтисодий баҳолаш жараёнида асосан қуйидаги тамойилларга амал қилинади. Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling