Таълим вазирлиги тошкент давлат техника университети


Фойдали қазилма сифатини намуна олмай аниқлаш


Download 0.51 Mb.
bet29/55
Sana17.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1534008
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   55
Фойдали қазилма сифатини намуна олмай аниқлаш. Кейинги пайтларда фойдали қазилмаларнинг сифатини намуна олмай туриб аниқлаш усуллари кенг миқёсда қўлланилмокда. Бунинг учун биринчидан сифат кўрсаткичларининг геологик омиллар билан қонуний боғлиқлигидан фойдаланилмоқда.
Геофизик усуллар турли-тумандир. Булар орасида магнитометрик ва ядро-физик, шу жумладан радиометрик усулда маъдан сифатини аниқлаш энг кўп тарқалган.
Магнитометрик усуллар асосан магнитли маъданларни ўрганишда ишлатилади. Бу усул билан магнетит миқдори 5-20 % аниқлик билан топилади.
Ядро-физик усуллар баъзи холларда кимёвий намуналашнинг ўрнини эгалламоқда. Бу усуллар маъдан ва жинсларни радиоактив изотопларининг турли нурланишлари билан фаоллаштиришга асосланган. Нурларнинг атомлар ядролари ва электронлари билан ўзаро мулоқат натижасида содир бўлган жараёнларга жавобан иккиламчи нурлар хосил бўлади. Шу нурларни ўлчаш натижасида маъдан ёки жинслардаги кимёвий элементларнинг миқдорини аниқлаш мумкин.
Радиометрик усуллар ядро-физик усуллар орасида энг олдин ва яхши ишлаб чиқилган усуллардир. Улар маъданларнинг табий радиоактивлигини ўлчашга, асосан, радиоактив элементлар (уран, торий, калий) парчаланишидан хосил бўлган гамма-нурланишни ўлчашга асосланган.
Гамма-гамма - усул (ГГУ) - асосан жинсларнинг ва маъданларнинг зичлигини аниқлашда қўлланилади.
Рентгенрадиометрик усул (РРУ) – маъдан таркибидаги бирданига икки-учта кимёвий миқдорни 10-25% хатолик билан аниқлаб беради. Бу усул билан кўпчилик материаллар (қўрғошин, рух, темир, вольфрам, молибден, қалай ва бошқалар) ни аниқлаш мумкин.
Гамма-нейтронли усул (ГНУ) – асосан маъдандаги бериллий, миқдорини аниқлаш учун қўлланилади.Усулнинг сезгирлиги 0,004 %, хатолиги 10 %.
Ядровий-гамма-резонанс усули (ЯГРУ)–Мессбауэр эффектига асосланган бўлиб, маъдан таркибидаги касситерит миқдорини аниқлаб беради.
Шуни айтиб ўтиш керакки, амалда турли геофизик усуллар якка холда эмас, комплекс холда ишлатилади.
Намуналарга ишлов бериш.
Намуналарга ишлов беришнинг мақсади – конларни разведка қилиш жараёнида тоғ лаҳимларидан ва бурғилаш қудуқларидан олинган намуналарни лаборатория ёки бошқа текширишларга тайёрлашдир.
Бундай тайёрловнинг зарурияти шундаки, намунага одатда кўп материал (қанча кўп бўлса шунча яхши) олинади. Лаборатория текширувларини эса фақат озгина миқдордаги материал билан олиб бориш мумкин.
Баъзи холларда намуналаш шароитлари ва взифаларига қараб намуналарни қўшиш ёки олдиндан «бойитиш» ишларини бажариш зарурати туғилади. Бундай ишлов беришлар одатда намунани олган геологик ташкилот тамонидан бажарилади.
Намуналарни бирлаштириш жуда кўп намуна олинадиган (муфассал ва эксплуатацион разведка) босқичларида олиб борилади. Унинг асосий қоидалари:

  1. фақат ёнм-ён олинган намуналарни бирлаштириш мумкин;

  2. фақат бир хил материалдан ташкил топган намуналарни бирлаштириш мумкин.

Кимёвий ва баъзан минералогик текширишлар учун олинган намуналарга ишлов бериш керак. Бунинг мақсади – текшириш учун зарур бўлган миқдоргача ва йириклигига намуна қисқартириш ва майдалашдир. Энг кўп тарқалган анализлар учун зарур бўлган намунанинг миқдори 50-100 г, баъзан 200 г ни ташкил қилади. Спектрал анализ учун 5-20 г, пробир анализ учун 0,5-1кг намуна керак. Намуна материали 0,1 мм гача майдаланган бўлиши керак.
Намунага ишлов бериш бирин-кетин бажариладиган майдалаш, элаш, аралаштириш ва қисқартириш операцияларидан иборатдир. Бу операциялар маълум конлар турлари хусусиятларига риоя қилган холда олиб борилади. Натижада намунанинг бошланғич хусусиятлари охирида хосил бўлган намуна материалида ишончни сақлаб қолиши керак.
Ричардс-Чечетт тамойили ва тенгламаси. Ричардс аниқлаган қонуниятни Чечетт тенглама кўринишда ифода этган.
Q= kd2
Бу ерда: Q - қисқартирилган намунанинг ишончли массаси кг;
d - энг ката заррачанинг диаметри
k - фойдали қазилманинг хусусиятларига боғлиқ бўлган коэффициент (0,05 дан 1 гача).
Ишлов бериш коэффициенти - k маъданларнинг хоссаларига қараб қуйидагича ўзгаради:
а) компонентлар ўта текис ва текис тарқалганда k - 0,05;
б) компонентлар нотекис тарқалганда k - 0,1;
в) компонентлар ўта нотекис тарқалганда k - 0,2 - 0,3;
г) нихоятда нотекис тарқалганда k - 0,4 – 0,5;
д)олтин зарралари 0,6ммдан катта бўлган олтин конларида k - 0,8 -1,0
Намунага ишлов бериш бир неча босқичда бажарилиши мумкин. Ҳар бир босқич юқорида келтирилган бешта операциядан иборат бўлади.
Намунани майдалаш махсус механизмлар ёрдамида бажарилади. Йирик кичик ва ўта кичик зарраларда майдалагичлар мавжуд. Биринчи майдалагичдан ўтган намуна текширув элагидан ўтқазилади. Кейин аралаштирилади ва мумкин бўлган миқдоргача қисқартири-лади. Қисқартириш мумкин бўлган миқдор юқоридаги тенгламадан ҳар бир босқич учун алоҳида хисобланади. Ҳар бир босқичда тенгламадаги d ўзгаради. Шунга асосан намунага ишлов бериш схемаси тузиб чиқилади.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling