15 - маъруза. Турли ФҚКларини қидириш ва башорталаш усулларини танлашга таъсир кўрсатувчи омиллар.
Маъруза режаси:
1. Қидирув ишларини олиб боришнинг табиий шароитлари.
2. Шароитларнинг структуравий-геологик хусусиятлари.
3. Тўртламчи даврнинг қопловчи ётқизиқларининг хоссалари.
3. Қидиришнинг геоморфологик шароитлари.
4. Шароитларнинг биоиқлимий зоналлик хусусиятлари.
Қидириш ишларининг услубияти деганда энг рационал усуллар мажмуасини муайян кетма-кетликда қўллаш тушунилади. Усуллар мажмуасини ва уларни амалага оширишнинг кетма-кетлигини танлаб олиш биринчи навбатда қидирув худуди учун хос бўлган фойдали қазилма турларига боғлиқ бўлиб, иккинчидан қидирув ишларини олиб боришнинг табиий шароитларига боғлиқдир.
Қидирув ишларини олиб боришнинг табиий шароитлари:
- Шароитларнинг структуравий-геологик хусусиятлари.
- Тўртламчи даврнинг қопловчи ётқизиқларининг хоссалари.
- Қидиришнинг геоморфологик шароитлари.
- Шароитларнинг биоиқлимий зоналлик хусусиятлари.
Шароитларнинг структуравий-геологик хусусиятлари бўйича геологик тузилиши бўйича кескин фарқ қилувчи икки турдаги худудларни ажратиш мумкин:
Платформаларнинг қуйи структуравий қисми ва кўтарилган бурмали зоналар ривожланган худудлар. Бу худудларда магматизм кенг ривожланган, тоғ жинслари кучли дислокацияларга учраган ва метаморфизм кенг ривожланганлиги билан характерланади.
Икки ярусли тузилишга эга бўлган худудлар. Платформаларнинг қуйи структуравий қисми ёки бурмаланган зоналар чуқурда жойлашган, уларнинг усти турли қалинликдаги кам дислокацияланган чўкинди жинслар катламлари билан қоплангандир. Юқори ярусда магматизм одатда ривожланмаган бўлади. Лекин баъзан қатлам кўринишидаги асос-ўтаасос магматик жинслар учраши мумкин.
Тўртламчи даврнинг қопловчи ётқизиқларининг хоссалари бўйича иккита ёки учта турдаги худудларни ажратиш мумкин:
Очиқ худудлар – буларда нураш пўсти ривожланган ва унинг емирилиш махсулотлари махаллий кўчишга учраган, яъни узоққа кетмаган. Бундай худудларда элювий, делювий баъзи жойларда пролювий ва дарё водийларида аллювий ётқизиқлари учрайди. Узоққа кўчирилган ётқизиқлар кам учрайди.
Ёпиқ худудлар – буларда туб тоғ жинслари узоқдан кўчирилган қопловчи ётқизиқлар билан тўлиқ қопланган бўлиб, бу қоплама турли қалинликдаги аллювиал, кўл ва денгиз чўкиндилари ёки эол ётқизиқлардан иборат бўлади.
Ярим ёпиқ худудлар – буларда юқорида кўрсатилган икки хил худуднинг хусуситялари турли миқёсларда биргаликда келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |