Таълим вазирлиги тошкент давлат техника университети
Download 0.51 Mb.
|
Геологик хариталаш.
1. 1:50000, 1:25000 масштабдаги геологик съёмка ишлари Ўзбекистон Республикаси худудининг геологик тузилишини йирик масштабда режали ўрганишнинг, халқ хўжалигининг амма тармоғини бир тизимга келтирилган ва шу жумладан тўлиқлиги ва муфассаллиги бўйича йўриқнома талабларига жавоб берадиган харитали геологик ахборот билан таъминлаш мақсадида фойдали қазилма конларини очиш учун истиқболли алоҳида майдонларни ҳамда тузилмаларни ажратишнинг асосий тури хисобланади. Бундай ишлар биринчи навбатда маъданли кон атрофида ва саноат миқёсида ўзлаштирилган район-ларда бажарилиши лозим. Ўрганилаётган районнинг геологик тузилиши ёки фойдали қазилмаларнинг намоён бўлиш тавсифи жуда мураккаб бўлганда истисно триқасида ушбу босқич ишлари 1:25000 масштабда бажарилиши мумкин. 2. Ҳалқ хўжалигинининг манфаатдор тармоқларини съёмка ишлари олиб борилаётган районнинг геологик тузулиши тўғрисида бир тизимга солинган ахборот билан таъминлаш мазкур босқич вазифаларидан бундай ахборот фойдали қазилмаларни башорат қилиш ва излашнинг илмий асоси, шунингдек қурилишларни лойихалаш, мелиорация ва ўрганилаётган районни ўзлаштириш бўйича амалга ошириладиган бошқа тадбирларга кераклли давлат геологик харита-лаш мажмуасини тузиш йўли билан тайёрланади. 2. Мазкур босқич ишлари натижаларининг имкон борича катта бўлишини таъминлаш учун олдиндан тайёргарлик тадқиқотларининг катта мажмуи; аэросуратли съёмка, радиолакацион, иссиқлик ва шунга ўхшаш масофадан туриб съёмка қилишнинг бошқа турлари майдонни геофизик съёмка қилиш (магнитли, гравиметрик, гамма-спектрометрик ва бошқалар), кимёвий (литогио-кимёвий, биогиокимёвий, гидрогиокимёвий ва бошқа тадқиқотлар) ва механик (чақиқли, шлихли усуллар) тарқоқлик гардишларини ўрга-ниш, шунингдек 1:50000 масштабли Давлат геологик хариталарининг таянч шартли белгилари мажмуасини тайёрлаш бўйича стратигра-фик, литологик, петрографик ва бошқа тадқиқотлар бажарилади. 3. 1:50000, 1:25000 масштабли геологик съёмка ишлари графаларга бўлинган хариталар бўйича, йирик майдонларда эса гуруҳли услубиёт йўли билан бажарилади. Ёш ётқизиқлар тарқалган районларда, айниқса, қимматли металл ва минерал сочилмалари бор деб тахмин қилинган жойларда геоморфологик съёмка ва тўртламчи ётқизиқларни съёмка қилиш ишлари бажарилади. Саноат ва қишлоқ хўжалиги миқёсида ўзлаштирилган районларда ялпи гидрогеологик ва мухандислик геологияси съёмкалар олиб борилади. 4. Маълум районлар учун илгари 1:50000 масштабда геологик хариталар тузилган бўлса, лекин улар ўзгариб кетган, талабларга тўғри келмаса ва излаш ишлари учун тўла қимматли асос вазифаси-ни ўтай олмаса ёхуд у жойда фойдали қазилмалар топилишининг янги истиқболлари мўлжалланган бўлса, худди ўша масштабда энг янги маълумотни олиш учун геологик ўрганишни тақозо этадиган йўналишлар ажратилган ҳолда қўшимча геологик ўрганиш ишлари бажарилади. 5. Табий очилмалар ва ер юзасидаги тоғ иншоотлари бўйича бажарилган геологик хариталаш ишлари зарурат бўлганда чуқурлик бўйича геологик хариталаш билан тўлдирилади. Бирмунча кечки ётқизиқлари билан ёпилиб қолган тоғ жинслари мажмуасини чуқур-лик бўйича хариталаш шундай майдонларда топилгпн, қазиб олиш мумкин бўлган чуқурликда ётган фойдали қазилмаларнинг истиқ-боллари мавжудлигидан далолат беради. Бу иш ер юзасини геологик съёмка қилиш (қўшимча ўрганиш) билан бир вақтда ёки 1:50000 масштабли тайёр геологик асосда мустақил равишда, бурғи қудуқ-ларини кавлвш ўли билан ва геофизик, гиокимёвий амда аэрокосмик тадўқиқот услубиётларидан фойдаланган ҳолда бажарилади. Геофи-зик услубиётларни қўллаш, хариталаш учун бурғилашдан олдин амалга оширилиши ва зарурат бўлган холларда ёрдамчи услуб сифатида қўллаш лозим. 6. Чуқурлик бўйича геологик хариталаш натижаларига кўра анчагина кейин шаклланган ётқизиқлар остидаги тоғ жинсларининг кўмилиб кетган юзаси харитаси, чуқурлик бўйича кесимлар ёки горизонтларнинг харитаси тузилади. Улар турли чуқурликдаги фой-дали қазилмаларнинг истиқболларини ёритиб беради, чуқурлик бўйича ўрганилаётган регионнинг истиқболли эканини баҳолаган ҳолда башорат қилинадиган металлогеник хариталаш жараёнида тузиладиган хариталарнинг масштаби аниқ геологик шарт-шароит-ларга боғлиқ равишда замондош юзанинг геологик хариталарини масштабига мос келиши ёки ундан майдароқ бўлиши мумкин. 7. Истиқболли тузилмаларни ўрганиш ва истиқболли геофизик ҳамда гиокимёвий аномаляларнинг табиатини аниқлаш учун ер юзасида тоғ иншоотлари қазилади ва майда бурғилаш қудуқлари, шунингдек битта-иккита геологик асосланган излаш бурғи қудуқлари кавланади. 8. Геологик ишлар олиб борилаётган ёки чуқурлик бўйича хариталаш пайтида фойдали қазилмаларнинг аниқланган намоён бўлиш жойларидан намуна олиб синаш ишлари бажарилади, олинган маълумотлар бир тизимга келтирилади ва P2 тоифасидаги башорат қилинган ресурслар аниқланган холда улар истиқболлилик даражаси бўйича бахоланиши керак. Кераклича асослар бўлса, районда олиб борилаётган геологик съёмка ишлари тугалланишига қадар излаш ишларини бошлаш мумкин. Мазкур ишларни бажариш жараёнида олинган ахборот бажарилган ишларнинг муфассаллигига ва топилган истиақболли объектларнинг майдон параметрларига мос келадиган йирик масштабли хариталарда ва кесмаларда акс эттирилиши керак . 9. 1:50000, 1:25000 масштабли Давлат геологик харитаси, фойдали қазилмаларнинг башорат қилинган ҳамда жойлашиш харитаси геология – хариталаш ишларининг сўнгги натижаси ҳисобланади. Охирги харита P2 тоифасидаги башорат қилинган фойдали қазилма ресурсларининг асосланган геологик-иқтисодий бахоланиши билан бирга тузилиши мумкин, бунда кейинчалик ўрганилиши лозим бўлган объектлар ажратилади. Шунингдек геоморфологик, гидрогеологик, гиокимёвий, гиоэкологик ва бошқа хариталар ҳамда районнинг чуқурлик бўйича тузилишини кўрсатувчи схемалар ва кесимлар тузилади. Йирик масштабли геологик хариталаш билан бир вақтда бажариладиган қидириш усуллари Йирик масштабли геологик хариталаш Жараёнида бу қидириш усулларининг асосий мақсади ер юзидаги ҳамма фойдали қазилма очилмаларини топиш ва чақиқ ётқизиқлар билан қопланиб ётган фойдали қазилма уюмларининг жойлашиши учун қулай геологик майдонларни ажратишдан иборат. Шлихлаш усули тоғ этакларида, сойларда, сувайғичларда тарқалган аллювиал, деллювиал ва эллювиал ётқизиқларидан намуналар олишга ва уларни лаборатория йўли билан таҳлил қилишга асосланган. Маъданли майдонларда тарқалган чақиқ ётқи-зиқларни шлихлаш икки муаммони хал қилади: - биринчидан, литогеокимёвий намуналаш йўли билан маъдан минералларининг механик ёйилиш гардишини аниқлайди; - иккинчидан, чақиқ ётқизиқлардаги саноатга яроқли сочилма фойдали қазилмаларини топишда восита сифатида фойдаланилади. Йирик масштабли геологик хариталаш майдонларидаги тарқалган тоғ жинси турлари ва маъдан уюмларининг ток ўтқазувчанлиги, магнитлашганлиги, радиоактивлигига қараб магнитометрия, ради-метрия ва бошқа усуллардан фойдаланилади. Маъданли майдонларни чегаралаш мақсадида кон ва маъданли майдонларда кенг кўламда литологик изланишлар олиб борилади. Бундай изланишлар яхши очилган маъданли майдонлардаги туб тоғ жинсларини ва маъданларни намуналашга асосланган. Олинган намуналар лабоартория йўли билан таҳлил қилинади Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling