Таълим вазирлиги тошкент давлат техника университети


Download 0.51 Mb.
bet15/55
Sana17.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1534008
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   55
8 - маъруза. Қидириш ва башоратлашнинг тектоник-структуравий меъзонлари.
Тектоник-структуравий меъзонлар фойдали қазилмаларнинг турли тектоник харакатлар ва улар натижасида пайдо бўлган пликатив ва дизюнктив структуралар билан боғлиқлигини ифодаловчи маълумотларни ўз ичига олади. Ер қобиғидаги структуралар турли масштабларга (ўлчамларга) эгадир. Буларнинг энг асосий(йирик)лари – бурмаланган зоналар (геосинклиналлар), платформалар ва алоҳида активлашган зоналар. Ер қобиғининг ана шу асосий структуравий элементлари бир биридан принципиал жихатдан турлича бўлган геологик ривожланиш тарихига эгадир. Натижада уларда жойлашган фойдали қазилма конлари турличадир.
Масалан, бурмаланган зоналар(геосинклиналлар)да эндоген конлар кенг тарқалган бўлиб, экзоген конлар эса кўпинча кучли ўзгаришларга дучор бўлган ва емирилиб кетган бўлади. Платформаларда экзоган конлар кенг ривожланган бўлиб, эндоген конларнинг фақат айрим турлари, масалан, ўтаасос ва асос жинслар билан боғлиқ бўлган конлар учрайди. Бу қонуниятлар умумий бўлиб, Ер қобиғининг йирик элементлари учун амал қилади.
Структура мезонларини бир неча гуруҳларга ажратиш мумкин:
а) бурмаланган зоналарда ва платформаларда тарқалган маъдан майдонлари ва ҳавзаларнинг жойлашиш холатини аниқловчи;
б) маъдан майдонларда, ҳавзаларда тарқалган айрим конларнинг жойлашиш холатини аниқловчи;
в) конлардаги алоҳида маъдан уюмларининг жойлашиш ҳолатини аниқловчи структура мезонларини ажратиш мумкин.
Биринчи гуруҳ структура мезони асосан фойдали қазилмаларнинг умумий жойлашиш қонуниятларини аниқлайди, Масалан: ер пўстининг асосий структуравий элементлари ҳисобланган қалқон, платформа ва геосинклинал майдонлар ўзларининг маълум металло-геник қиёфаси билан тавсифланадилар. Қалқонларда слюда, нодир ва радиоактив элементлар, апатит конлари учрайди; платформаларда фосфорит, нефть, газ, кўмир конлари; геосинклинал зоналарда эса асосан металли фойдали қазилмалар тарқалган. Шундай қилиб, биринчи гуруҳ структураларини ўрганишнинг мақсади маъдан майдонларининг жойлашиш қонуниятларини аниқлашдир.
Қалқон, платформа, геосинклинал зоналарда тарқалган маъдан майдонларининг структураси одатда юқори тартибли бурма ва узилмалар билан аниқланади.
Бундай ҳолатлар фойдали қазилма конларига ҳам тааллуқлидир.
Маъдан майдонлари ва конларининг тўпланиши учун энг қулай структура шароитлари бурмаларнинг мураккаблашган қулф қисми ва узилмаларнинг бир-бири билан ҳар хил йўналиш бўйича кесишган жойлари ҳисобланади.
Чўкинди конларнинг структураси анча оддийдир. Масалан, платформа туридаги темир конларининг маъдан уюмлари горизонтал ёки бироз қия қатламсимон шаклда жойлашади ва турғун қалинликга эга.
Темирли кварцит туридаги Кривой Рог маъдан уюмларининг ётиши тик ва ёндош қатламларнинг ётиш элементларига мос ҳолда жойлашади.
Антиклинал ва гумбазсимон структуралар нефть ва газ конларининг жойлашиши учун энг қулай шароит ҳисобланади.
Конлардаги фойдали қазилма уюмларининг жойлашиш ҳолатини аниқловчи структуралар ниҳоятда турли-тумандир.



Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling