Таълим вазирлиги тошкент давлат техника университети


Download 0.51 Mb.
bet12/55
Sana17.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1534008
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   55
5 - маъруза. Қидириш ва башоратлашнинг геологик асослари. Қидириш мезонлари. Стратиграфик мезон.
Маъруза режаси:
1.1. Қидириш ва башоратлашнинг геологик асослари.
1.2. Қидириш мезонлари.
1.3. Қидиришнинг иқлим мезони.
1.4. Қидиришнинг стратиграфик мезони.
1. Қидириш ва башоратлашнинг геологик асослари бўлиб Қидириш мезонлари ва қидириш белгилари хизмат қилади.
Фойдали қазилма конининг у ёки бу турини топиш имконияти борлигини кўрсатувчи ҳар қандай геологик билимлар қидириш мезонлари ҳисобланади.
Фойдали казилма борлигидан ёки бор бўлиши мумкинлигидан дарак берувчи далиллар - қидириш белгилари дейилади.
Барча фойдали қазилма конларини Ер қобиғининг шу фойдали қазилма жойлашган қисмида содир бўлган турли геологик жараёнлар натижасида пайдо бўлган геологик жисмлар деб кўриб чиқиш мумкин. Бу конларнинг пайдо бўлиш ва жойлашиш қонуниятларини турли геологик фанлар тушунтириб беради.
Амалда геологик билимларни жамловчи турли геологик фанларга мос тарзда қуйидаги қидириш мезонларини ажратиш мумкин:
Иқлим, стратиграфия, фациал-литология, магматоген, структура-тектоник, минерал-геокимёвий, метаморфоген, геоморфологик, гидгогеологик, геофизик ва бошқа мезонларни ажратиш мумкин.
Баъзи мезонлар бутун Ер қобиғида амал қилади, баъзилари эса факат муайян худудларда амал қилиши мумкин. Хар хил генетик турларга мансуб конларнинг жойлашишини тушунтириб беришда турли мезонларнинг аҳамияти турлича бўлиши мумкин.
3. Иқлим мезони
Иқлим мезони иқлим шароити билан минерал пайдо бўлиши жараёнларининг боғлиқлигини кўрсатади. Шунингдек, катта майдонларда чўкинди пайдо бўлиш билан чўкинди тўпланиши шароитлари аниқланади.
Нам иқлим районлари олтин, платина, олмос ва айрим оғир металл сочилма конлари, боксит, каолин, темир, марганец маъдан-лари, кўмир конларининг пайдо бўлиши жуда қулай шароит хисобланади.
Қуруқ иқлимли районларда эса чўкинди мис маъданлари, қўрғошин, рух, гипс, галит, калийли туз, флюорит, борат, бромидлар пайдо бўлади деб тахмин қилиш мумкин.
Биз оддий кўз билан Каспий қирғоқларида ўзига хос шароитда саноатбоп миқдорда денгиз сувида чўккан мирабилит пайдо бўлишини кузатишимиз мумкин.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling