Таълим вазирлиги тошкент давлат техника университети


Download 0.51 Mb.
bet13/55
Sana17.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1534008
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   55
4. Стратиграфия мезони.
Бу мезоннинг мазмуни шундан иборатки, муайян худудларда маълум бир фойдали қазилмаларнинг маълум бир стратиграфик қатламларда жойлашиш қонунияти мавжуддир.
Кўпчилик ҳолларда бундай қонуниятлар худудий характерга эгадир, яъни бу қонуниятлар фақатгина маълум худудлар чегарасида амал қилади.
Бу мезон чўкинди ва нураш зонаси(қолдиқ) конлари учун муҳим аҳамиятга эгадир.
Эндоген конлар учун иккинчи даражали аҳамиятга эга бўлиб, конлар жойлашиш учун қулай горизонларда тўпланганда, баъзи стратиграфик қатламларнинг экран вазифасини бажариши ва шунга ўхшаш холларда амал қилади.
Қамровчи жинслар билан сингенетик (бир вақтда хосил бўлган) бўлмаган холларда стратиграфик мезоннинг аҳамияти янади хам камайиб кетади.
Стратиграфик мезон кўмир, ёнувчи сланец, галогенид тузлар, фосфорит, темир, марганец, алюминий каби чўкинди конлар учун катта аҳамиятга эга. Бу конларнинг пайдо бўлиши чўкинди тўпланиши билан бир вақтда содир бўлади. Демак - Улар маълум бир стратиграфик қатлам билан боғлиқ .
Кўпгина фойдали қазилмаларнинг пайдо бўлиш тарихини ўрганиш орқали ер пўстининг вужудга келиш жараёнида улар учун жуда қулай давр аниқланган. Масалан: темир захирасининг 90% дан ортиғи докембрий даврида содир бўлган жараёнлар билан боғлиқ. Демак уларни докембрий даври тқизиқларида қидириш лозим.
Кўмирнинг тўпланиши тошкўмир, перм, юра, палеоген даврларига тўғри келади. Масалан, Кузбасс тошкўмири фақат перм даври ётқизиқлари билан боғлиқ.. Марқазий Осиёда эса саноатга яроқли тошкўмир конлари юра ётқизиқларда учрайди. Европа қитъасидаги тошкўмир конлари эса тошкўмир даври ётқизиқларида жойлашади.
Айрим чўкинди конларнинг пайдо бўлишида чўкинди тўпланишида содир бўладиган танаффуснинг ўрни жуда катта. Масалан, Уралнинг шарқий-ёнбағрида тарқалган бокситлар ва айрим фасфорит, олтин сочилма конлари трансгрессия заминига жойлашган. Айрим эпигенетик конлар маълум стратиграфия қисмлари билан боғлиқ.. Саноатга яроқли слюдали пегматитлар энг қадимий қатламларда тарқалган.
Ўрта Осиёнинг палеоген даври ётқизиқларида ёнувчи сланецлар жойлашган. Мезозой эрасининг бўр ва палеоген даври ётқизиқларида инфильтрацион уран конлари жойлашаган.
Тошкент вилояти (Чотқол ва Қурама тоғларида) худудидаги олтин конлари тошкўмир даврига мансуб вулканоген жинсларда жойлашаган.
Марказий Қизилқумнинг олтин конлари қуйи палеозой ётқизиқларида (асосан бесапан свитаси ва унинг аналоглари) жойлашган.



Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling