Таълим вазирлиги тошкент давлат техника университети


Download 0.51 Mb.
bet9/55
Sana17.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1534008
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   55
Минераллашган нуқта – ўлчамлари ва сифати жиҳатдан саноат талабига жавоб бермайдиган маъдан намоёни.
Маъдан намоёни – фақат сифат жиҳатдан саноат талабларига жавоб берадиган фойдали қазилманинг табиий тўплами.
Фодали қазилма кони – фойдали қазилманинг сон ва сифат жиҳатдан саноат талабларига жавоб берадиган фойдали қазилманинг табиий тўплами.
Маъдан таналари – кондиция кўрсаткичлари бўйича саноатбоп маъданлар деб тан олинувчи бир бутунликка эга бўлган маъдан уюмлари.
Маъданли зоналар –аниқланган ва бошаратланган маъдан таналарини ўз ичига олган таркибида маълум миқдордаги фойдали минераллари бўлган зоналар.
Маъданли майдон – бир ёки бир нечта фойдали қазилма кони ёки маъдан намоёни жойлашган ҳудуд.
Маъданли провенция – бир қанча маъданли майдонларни ўз ичига оладиган ҳудуд.
Башоратлаш хариталари.
Қидириш мезонлари ва белгилари асосида башорат қилинган маъданлар кўрсатилаган хариталар башоратлаш хариталари дейилади.
Хар қандай геологик харита маълум миқдорда башоратловни ўз ичига олади.
Башорталаш хариталари оддий геологик хариталардан шуниси билан фарқ қиладики бундай хариталарда худунинг геологик тузилишини ифодаловчи ахборотлардан ташқари, хали аниқланмаган ёки факат қисмангина кузатилган фойдали қазилма объектлари башоратланган кўринишда ифодаланган бўлади.
Турли босқичларда башоратланадиган объектлар





Геология-қидирув ишларининг босқичлари

Асосан башоратланадиган объектлар

Бахзан башоратланадиган объектлар

1.

Регионал геологик тадқиқотлар (1:100000 дан 1: 1000000000 гача масштабларда олиб борилади)

Маъданли провенция Маъданли майдон

Фодали қазилма кони
Маъдан намоёни

2.

Давлат геологик хариталаш ишлари (1:50000 ёки 1:25000 масштабларда олиб борилади)

Маъданли майдон
Маъдан намоёни

Фодали қазилма кони

3.

Қидириш ишлари (1:25000; 1:10000 ёки 1:5000 масштабларда олиб борилади)

Фодали қазилма кони
Маъдан намоёни

Маъданли майдон
Минераллашган нуқта

4.

Баҳолаш ишлари (1:5000 дан 1:1000 гача масштабларда олиб борилади)

Маъдан таналари Маъданли зоналар

Фодали қазилма кони
Маъдан намоёни

5.

Разведка ишлари

Маъдан танларининг геологик-саноат параметрлари
Маъдан таналари

Маъданли зоналар

6.

Қўшимча разведка ишлари

Маъдан танларининг геологик-саноат параметрлари

Маъдан таналари Маъданли зоналар

7.

Эксплуатацион разведка ишлари

Маъдан танларининг геологик-саноат параметрлари





Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling