Таълим вазирлиги тошкент молия институти “ИҚтисодиёт” кафедраси


Тижорат банкларини давлат рўйхатидан ўтказиш, лицензиялаш ва тижорат банкларини очиш учун устав фондининг минимал миқдори


Download 199.51 Kb.
bet5/11
Sana26.01.2023
Hajmi199.51 Kb.
#1124342
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Курс иши11

2.Тижорат банкларини давлат рўйхатидан ўтказиш, лицензиялаш ва тижорат банкларини очиш учун устав фондининг минимал миқдори.

Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонуни 16-моддаси.


Банкни давлат рўйхатига олиш ва лицензия бериш
Банкни давлат рўйхатига олиш ва лицензия олиш учун ариза берувчи банкни ташкил этишга доир дастлабки рухсатнома олинганидан кейин олти ойдан кечиктирмай Марказий банкка қуйидагиларни тақдим этиши керак:
банкни давлат рўйхатига олиш ва лицензия бериш тўғрисидаги ариза;
ушбу Қонун билан белгиланган энг кам миқдордан кам бўлмаган суммада банкнинг устав капитали шакллантирилганлигини тасдиқловчи ҳужжат, шунингдек муассисларнинг рўйхати;
банкнинг муҳим аҳамиятга эга ходимлари тўғрисида уларнинг ушбу Қонуннинг 36-моддаси талабларига мувофиқлигини баҳолашдан ўтказиш учун зарур бўлган ахборот;
ташкил этилаётган банк жойлашган ердаги Марказий банк ҳудудий бош бошқармасининг банк бинолари, уларнинг муҳофаза қилиниши таъминланганлиги, ускуналар, ишларни ташкил этиш техника воситалари билан жиҳозланганлигининг ва дастурий таъминотининг Марказий банк талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;
ушбу Қонуннинг 16 ва 17-моддаларида санаб ўтилган барча ҳужжатларнинг электрон шаклдаги кўчирма нусхалари.
Башарти банкнинг фаолияти хавфсиз тарзда амалга оширилиши таъминланса ҳамда омонатчилар ва кредиторларнинг манфаатлари ҳимоя қилинишини, шунингдек банк тизими лозим даражада ишлашини кафолатловчи корпоратив бошқарув талабларига риоя этилса, Марказий банк банкни давлат рўйхатига олиш ҳамда лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилади.
Банкни давлат рўйхатига олиш ва лицензия бериш ҳақидаги қарор ариза барча зарур ҳужжатлар билан олинган кундан эътиборан бир ойдан ошмаган муддатда қабул қилинади.
Марказий банк тегишли қарор қабул қилинган санадан эътиборан уч иш куни ичида ариза берувчини қабул қилинган қарор ҳақида ёзма шаклда, шу жумладан ахборот-коммуникация тизими орқали электрон шаклда хабардор қилади.
Лицензия берилганлиги учун банк устав капитали энг кам миқдорининг 0,1 фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.
Банкнинг давлат рўйхатига олинганлиги ва унга лицензия берилганлиги тўғрисидаги ахборот Марказий банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Лицензиянинг қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланган тақдирда лицензия Марказий банк томонидан чақириб олинади.
Банк ташкил этиш жараёни бир неча босқичларга бўлиниши мумкин.

Download 199.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling