Таълим вазирлиги тошкент молия институти “ИҚтисодиёт” кафедраси


Download 199.51 Kb.
bet3/11
Sana26.01.2023
Hajmi199.51 Kb.
#1124342
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Курс иши11

МАРКАЗИЙ БАНК ТЎҒРИСИДА

  • “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги қонун (янги таҳрири) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма учинчи ялпи мажлисида муҳокама қилинган ва маъқулланган. Сенатнинг ялпи мажлиси 2019 йилнинг 11-12 октябрь кунлари бўлиб ўтди. Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 17 августда қабул қилинган. Сенат томонидан 2019 йил 11 октябрда маъқулланган. Қонунни Ўзбекистон Республикаси Президенти 2019 йил 11 ноябрда имзолаган.

Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисидаги қонуни 3-моддаси.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳуқуқий мақоми
Марказий банк юридик шахс бўлиб, у давлатнинг мутлақ мулкидир ва ўз харажатларини ўзининг даромадлари ҳисобидан амалга оширади. Марказий банк ўз ваколатлари ҳамда вазифалари доирасида давлат ҳокимияти ва бошқарувининг бошқа органларидан мустақил равишда қарорлар қабул қилади.Марказий банк давлатнинг мажбуриятлари юзасидан, давлат эса Марказий банкнинг мажбуриятлари юзасидан, агар уларнинг ўзи бундай мажбуриятларни ўз зиммасига олмаган бўлса ёки қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, жавобгар бўлмайди.


БАНКЛАР ВА БАНК ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА

  • “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонун (янги таҳрири) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма учинчи ялпи мажлисида муҳокама қилинган ва маъқулланган. Сенатнинг ялпи мажлиси 2019 йилнинг 11-12 октябрь кунлари бўлиб ўтди.Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 22 июлда қабул қилинган. Сенат томонидан 2019 йил 11 октябрда маъқулланган. Қонунни Ўзбекистон Республикаси Президенти 2019 йил 5 ноябрда имзолаган.

Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонуни 8-моддаси.


Банкларнинг мустақиллиги
Банклар молиявий операцияларни амалга ошириш билан боғлиқ қарорлар қабул қилишда мустақилдир.

Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонуни 9-моддаси.


Давлат ва банклар мажбуриятларининг чегаралаб қўйилиши
Банклар давлатнинг мажбуриятлари бўйича, давлат эса банкларнинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, бундан банкларнинг ёки давлатнинг ўзи бундай мажбуриятларни зиммасига олиш ҳоллари мустасно.
Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонуни 10-моддаси.
Банкларнинг уюшмалари
Банклар умумий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида уюшмалар ва бошқа бирлашмалар тузишлари мумкин. Банкларнинг уюшмалари ваколатли давлат органи томонидан рўйхатга олинганидан ёки тугатиш тўғрисидаги қарор қабул қилинганидан кейин Марказий банкни бу ҳақда ўн кунлик муддатда хабардор этади.
Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонуни 12-моддаси.
Банкнинг муассислари
Юридик ва жисмоний шахс бўлган резидентлар ва норезидентлар банк муассислари бўлиши мумкин. Давлат, давлат ташкилотлари банк муассиси бўлиши мумкин. Устав капиталининг 50 фоиздан ортиқ қисми давлатга тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида кўзда тутилмаган бўлса, банк муассислари ва акциядорлари бўлиши мумкин эмас.
Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонуни 13-моддаси.
Банкнинг устав капитали
Банк устав капиталининг энг кам миқдори 100 млрд. сўмни ташкил этиши лозим. Банкнинг устав капитали Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида шакллантирилади ҳамда банк муассислари ва акциядорлари киритган пул маблағларидан ёки давлатнинг қимматли қоғозларидан ташкил топади.
Бундан қуйидаги ҳоллар мустасно:
*Банк акцияларини кредиторлар орасида жойлаштириш
*Кредиторлар олдидаги пул мажбуриятларини тўлаб бериш
*Қимматли қоғозларни банк акцияларига айирбошлаш
*Банкнинг бир турдаги акциясини бошқасига алмаштириш.

Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонуни 15-моддаси.



Download 199.51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling