Таълим вазирлиги


Гапириш, тинглаш ва ҳамкорлик қилиш маҳорати


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/163
Sana17.10.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1706935
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   163
Bog'liq
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA

3.Гапириш, тинглаш ва ҳамкорлик қилиш маҳорати. 
Ўқувчилар билан муомала қилиш педагогнинг ўз тарбияланувчилари билан 
мулоқот олиб бориш маҳоратини тақозо этади. Бунинг учун эса у гапиришни билиши 
лозим. Гапиришни, мулоқот олиб боришни доимо ўрганиб бориш керак. Бу ўринда икки 
савол туғилади: «Нимани ўрганиш керак?» ва «Қандай ўрганиш керак?» 
Педагог жамоа билан, болалар гуруҳлари айрим ўқувчилар билан гаплаша олиши 
керак. У дарсни самарали олиб бориш учун гапиришни билиши, суҳбат, маърўза, ҳикоя 
қилиш каби усуллардан фойдаланиши, умуман бутун таълим - тарбия жараёнида 
ўқувчилар билан ҳамкорликни йўлга қўя олиши лозим. Ўқувчилар билан гаплаша олиши 
(ҳар қандай шаклда) муайян қоидаларни билишни ва бу қоидаларни амалга оширишнинг 
муайян усулларини эгаллашни назарда тутади. Уларни қараб чиқамиз. 


133 
Ўқувчилар жамоаси билан муомала кўпинча суҳбат, маърўза, ахборот ва ҳоказолар 
шаклида бўлади. Хўш, бу муомала самарали бўлиши учун нималар зарур? 
Биринчи навбатда суҳбатни қандай бошлаш, қандай қилиб дарҳол ўқитувчининг 
гапларига болаларнинг диққатини тортиш, уларни қизиқтириш мумкинлиги ҳақида 
гапириб ўтамиз. Бунинг учун бир неча усуллар бор. Гапни масаланинг қўйилишидан 
бошлаш мумкин, бу масалада бўлажак суҳбатнинг маъноси мужассамлашган бўлади. 
Мавзуга диққатни тортишга уриниб кўриш ҳам мумкин, бунда гапни ёрқин, қизиқарли 
фактларни маълум қилишдан бошласа бўлади, кейин уни тушунтириш ва таҳлил қилиш 
эса муомаланинг мазмунини ташкил этади. Тегишли мақола ёки ҳавола келтириш ҳам 
муваффақиятли бўлиб чиқиши мумкин. Бундан ташқари, дарҳол болаларга бўлажак 
суҳбат уларнинг қизиқишлари билан (жамоанинг ёши, хусусиятлари асосида) боғлиқ 
эканлигини айтиб ўтса ҳам бўлади. 
Суҳбатни қандай тугаллаш ҳам муҳим аҳамият касб этади. У турлича бўлиши 
мумкин. Асосий ғояларни яна бир марта қисқача баён қилиб бериш мумкин. Уни шеърий 
сатрлар билан тугалласа ҳам бўлади. Агар педагог болаларнинг ўзлари эшитган нарсалари 
ҳақида фикр юритишларини хоҳласа, жавобсиз савол билан ҳам тугаллаш мумкин. 
Суҳбатнинг якуни барча кўрсатиб ўтилган таркибий қисмларни ўз ичига оладиган вариант 
ҳам бўлади. Бундан ташқари, педагог эски фикр учун янги сўзлар излаши ва топиши 
даркор, яъни айни бир фикрни турлича баён қилишни билиши зарур. Агар бу ҳол рўй 
бермаса, шундай вазият ҳосил бўладики, уни қуйидагича таърифлаш мумкин: яхши 
граммофон ёзувини биринчи бор эшитиб кўрганда кутилмаган бир ҳодиса бўлади, 
иккинчи марта тинглаганда, насиҳат, кейинги эшитиб кўришда эса ички, баъзан эса ташқи 
қаршилик келтириб чиқарувчи зўрлик бўлади. 
Хозирга қадар гап педагогнинг ўқувчилар жамоаси билан муомаласи ҳақида борган 
эди, энди ўқувчиларнинг ҳар бири билан муомалани қандай қилиб мақсадга мувофиқ 
ташкил этиш ҳақида бир– икки оғиз гапириб ўтмоқчимиз. 
Биринчи навбатда қуйидагиларни эсда тутиш керак: суҳбат самарали бўлиши учун 
дастлаб суҳбатдошни мойил қилдириб олиш зарур. Агар педагогнинг ўзи бунга мойил 
бўлса ва бундан ташқари, суҳбатдошига ўзининг мойиллигини яққол кўрсатсагина бунга 
эришиш мумкин. 
Ўзаро мойилликка эришиш учун бир қатор мураккаб бўлмаган усуллардан 
фойдаланиш мумкин. Биринчи навбатда ўқитувчи ўқувчи билан ўзини шундай тутиши 
керакки, унда мен педагог учун аҳамиятлиман деган ҳиссиёт пайдо бўлиши керак. 
Шундай ҳиссиёт уйғотиш учун ҳар бир ўқувчида афзал томонларни, бошқалардан 
фарқини топиш муҳимдир, фақат топишгина эмас, балки шу билан бирга унга буни айтиш 
ҳам керак. Бундан ташқари, суҳбатдош ўқувчига, унинг ишларига, ҳиссиётларига, 
кайфиятига, кечинмаларига самимий қизиқишни ҳис қилиши лозим ва ҳоказо. 
Суҳбат ҳар иккала суҳбатдош учун қизиқарли бўлиши учун у мулоқот тарзида 
бўлиши зарур. Шу мақсадда биринчи навбатда суҳбатдошнинг ҳиссий ҳолатини ҳисобга 
олиши ва шунга мувофиқ равишда суҳбатни бошлаши керак. Масалан, агар ўқувчи 
ҳаяжонланиб турган бўлса, яхшиси у билан ўзи учун ёқимли бўлган нарса ҳақида 
гаплашишдан бошлаш ёки унинг кечинмалари сабабига ва суҳбат мавзуига алоқадор 
бўлмаган бегона бир нарса ҳақида гаплашиш керак. Агар, аксинча, ўқувчи хафа кўринса, 
олдинига унинг диққатини унинг кайфиятини бўзган нарсадан чалғитишга уриниш ва 
ҳатто қандайдир мароқли нарса ҳақида гап бошлаб, уни бирмунча овутишга ҳаракат 
қилиш муҳимдир. Лекин ҳар қандай ҳолда ҳам ўқувчининг кайфияти асосан 
очилгандагина суҳбат мавзуини муҳокама қилишга киришган маъқул. 
Шуни назарда тутиш керакки, агар педагог ҳамма вақт гапириб, сўраверса, ўқувчи 
фақат эшитиб, бир ҳилдаги жавобларни бераверса, мулоқот вужудга келмайди. Бунга 
турлича, ўқувчининг индивидуал хусусиятларига қараб, барҳам бериш мумкин. Масалан, 
агар у экстраверт-невротик бўлса, (улар хақида психология дарслигида нималар 
ёзилганини эсга олинг), гап қовушиб кетиши учун унга атайин қизиқарли бўлган (унинг 


134 
қизиқишлари билан боғлиқ ва ҳоказо) саволни бериш керак, демак, шундай қилинса, у 
жавоб беришда қийналмайди. Педагог эса кейинги саволларни бериб, уни секин-аста 
зарур мавзудаги мулоқотга тортади. Агар ўқувчи жўшқин, барқарор экстраверт бўлса, у 
билан суҳбат муваффақиятли бориши мумкин, агар суҳбат ахборот, суҳбат мавзуига доир 
ғоялар билан алмашинишдан иборат бўлса, бунга мазкур ўқувчи дарҳол жавоб бериши 
мумкин. 
Агар интроверт ўқувчи билан суҳбат қилишга туғри келса, уни бирор аҳамиятсиз 
нарсадан бошлаган маъқул, бунда ўқувчига саволлар (мазмуни ва шаклига кўра етарли 
даражада одобли саволлар) системасини таклиф этиш керак, бу саволлар унга ўзи ҳақида 
ёки бошқа муаммо ҳақида гапириш, муҳокамани беихтиёр равишда чуқурлаштириб, 
ўзининг одамови ва жиддийлигини секин-аста енгиш имконини беради. 
Умуман ўқувчилар билан ҳам, синф билан ҳам, гуруҳлар билан ҳам, айрим болалар 
билан ҳам муомала қилганда баъзи умумий усулларни эсда тутиш ва улардан фойдаланиш 
фойдалидир, улар муомалани диалогли, самарали, кам иҳтилофли қилишга имкон беради, 
биринчидан, педагогнинг бошқа кишилар томонидан қилинган у ёки бу мурожаатни 
(унинг ўзи буни қанчалик идрок этмасин) тасаввур этиш фойдалидир. Шунда ўқувчилар 
билан суҳбатларда буйруқ бериш ҳуқуқини суистеъмол қилиш керак эмаслиги, яхшиси 
кўпроқ илтимос шаклидан фойдаланиш кераклиги маълум бўлиб қолади, чунки ҳар 
қандай кишининг буйруқдан кўра илтимосни бажариши осон ва ёқимлироқ бўлади. 
Шунда ўқувчилар билан суҳбатлар тез-тез «марҳамат», «раҳмат», «барака топинг» деган 
сўзлардан фойдаланиш, кўпинча уларга шарт феъли билан: «сен мана бундай қилсанг 
бўлмасмикин...», «сизнингча, бундай қилсак яхшироқ бўлмасмикин...» деб мурожаат 
қилиш фойдали эканлиги маълум бўлади ва ҳоказо. Ниҳоят, болаларга! бирор нарса 
деганда, улардан бирор нарса талаб қилганда, уларга бирор нарса таклиф қилганда, 
педагогнинг ўз-ўзига: «нима учун?», «нега?», «бунинг боиси нима?» деган саволларни 
бериши («Буни нима қилиш керак?», «Нега ўқувчи шундай йўл тутди?», «У ёки бу ҳаракат 
зарурлигининг боиси нима?») ниҳоятда фойдали бўлади. 
Ўқувчилар педагогнинг ўзлари билан бўлаётган бутун муомаласи ҳатто жаҳл билан 
айтилса-да, дўстона бўлаётганини кўриб туришлари лозим. Жаҳл-ўткир, ниҳоятда ўткир 
қурол. У шифобаҳш бўлиши ҳам, жавоб тариқасида жаҳл уйғотиши ҳам, ғазабни қўзғаб, 
асоссиз жанжалга олиб келиши ҳам мумкин. Лекин педагогнинг ўқувчилар билан 
муомаласида жаҳлга ўрин бўлмаслиги керак, деб ўйлаш қийин. Бу жаҳлнинг қандай 
намоён бўлиши-бошқа масала. Жаҳлни чиқарган сабабни ўқувчининг шахсий сифатлари 
билан асло боғламаслик керак. Бундай жаҳл муносабатни бўзади, ўқувчини ғазабга 
келтиради. Баъзан жаҳл катта ва кичик ёшдаги кишиларнинг муомаласи учун осойишта, 
лекин ўзининг ёқимсизлиги билан кишини ғазаблантирувчи: «Наҳотки, мен сенга айтган 
гапларни эшитмаган бўлсанг?» ёки «Шундай қилишга қандай ҳаддинг сиғди?», «Сенга 
неча марта такрорлаш керак?» ва шу каби мулоҳазалардан кўра фойдалироқ бўлади. 
Саволлар беришни-асосий, аниқлик киритувчи, йўлга солувчи саволларни беришни 
билиш жуда муҳимдир. Лекин бу саволларни шундай бериш керакки, улар ўқувчини 
рағбатлантирсин. Саволлар уни ўзи хақида, қандайдир вокеалар тўғрисида, ўз фикр-
мулоҳазалари, ҳиссиётлари, кечинмалари ва ҳоказолар ҳақида гапириб беришга ундаши 
лозим, яъни ўқитувчининг саволлари ортида суҳбатлашишга бўлган чинакам қизиқиш 
туриши керак. Бу ниҳоятда муҳимдир, чунки педагог ўқувчи учун қизиқарли суҳбатдош 
бўлиб қолиши учун у ана шу ўқувчининг ҳаёти билан жуда қизиқадиган киши бўлиши 
лозим. 
Ўқувчилар билан олиб бориладиган ишда тарбиявий самарага эришмоқ учун 
ўқувчи улар билан ҳамкорлик қила олиши болаларни ҳамкорлик жараёнига тортиши 
зарурки, бу жараён улар фаолиятининг турли соҳаларида билимда, буюмли-амалий ва 
маънавий—амалий фаолиятда, спортда, ўйинда амалга оширилади. Ҳамкорлик 
муваффақиятли бўлишиучун ўқитувчи муайян йўл-йўриқларга эга бўлиши: болалар билан 
ҳамкорликни муайян натижага эришишнинг зарур шарти деб билиши, ҳамкорликка барча 


135 
ўқувчиларни тортишга, уни мулоқот сифатида фикрлашга ҳаракат қилиши, ҳамкорлик 
жараёнига ўзининг ҳиссий жалб қилинганлиги зарур эканлигини англаб етиши лозим. 

Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling