Таълим вазирлиги
Download 2.26 Mb. Pdf ko'rish
|
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA
- Bu sahifa navigatsiya:
- КИРИШ
Тақризчилар: Педагогика фанлари доктори, профессор Ш.Қ.Мардонов Педагогика фанлари доктори, профессор И.Т.Чориев Термиз давлат университети Ўқув-услубий Кенгашининг ...... июн 2020 йил № .... -баённомаси қарори билан нашрга тавсия этилди. 3 КИРИШ Маълумки, жамият тараққиёти барча давлатларда ривожланишнинг моҳияти унинг суръати, инсонларнинг одоби, тарбияси, хулқи ва маънавий камолот даражасига боғлиқ деб ҳисоблайдилар. Қаерда маънавий-маърифий, аҳлоқий фазилат юксак бўлиб, маърифий-тарбиявий тадбирлар оқилона йўлга қўйилган бўлса, у ерда жамиятнинг ижтимоий адолат меъзонлари тез ривожланганлиги тарихдан маълум. Биз қураётган мустақил Ўзбекистонда демократик-ҳуқуқий жамиятнинг уч муҳим томони бор: иқтисодий, сиёсий ва маънавий. Бу томонлар қанча мустаҳкам ва бақувват бўлса, келажагимиз равнақи шунча бақувват бўлиб, жамият тез ривожланади. Тарбиявий ишлар, юксак одоб-аҳлок меъёрлари кеча ва бугун ўйлаб топилган нарса эмас. Улар инсониятнинг минг йиллик тарихи, ота-боболаримизнинг неча-неча йиллар давомида, аждодлар тажрибасига суянган ҳолда келажагимиз бўлган ёшларга маънавий- ахлоқий мерос сифатида ўргатилиб келинади. “Тарбия санъати шундай хусусиятга эгаки, деярли барчага таниш ва тушунарли, баъзиларга эса жуда осон иш бўлиб туюлади – одам бу иш билан назарий ва амалий жиҳатдан қанчалик кам таниш бўлса, унга бу шунчалик тушунарли ва осон бўлиб кўринади. Деярли ҳамма тарбия сабр-тоқатни талаб этишини эътироф қилишади, айримлар бунинг учун туғма қобилият ва малака, яъни кўникма керак, деб ўйлайдилар: лекин жуда кам одам сабр-тоқат, туғма қобилият ва малакадан ташқари яна махсус билимлар кераклиги ҳақида ишонч ҳосил қилишади”. Download 2.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling