Таълим вазирлиги


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/163
Sana17.10.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1706935
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   163
Bog'liq
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA

К.Д.Ушинский 
 
“Юз ҳаракатларини яхши эгалламаган, ўз юзига зарур маъноларни бера билмайдиган 
ёки ўз кайфиятини ушлаб туролмайдиган киши яхши тарбиячи бўлиши мумкин эмас. 
Тарбиячи ташкил қила билиши, қувноқ, жаҳлдор бўла олиши лозим. Тарбиячи ўзини 
шундай тутиши лозимки, унинг ҳар бир ҳаракати тарбияласин. У айни вақтда мени нима 
исташимни ва нимани истамаслигимни ҳар доим билиши керак. Агар тарбиячи буни 
билмаса, у кимни тарбиялаши мумкин?”
А.С.Макаренко 
“Тарбия биз учун ё ҳаёт, ё мамот; ё нажот, ё ҳалокат; ё саодат, ё фалокат 
масаласидир”.
А.Авлоний 
 
Юқоридаги буюк педагогларнинг фикри шуни англатадики, тарбияни йўлга қўйиш 
энг зарурий эҳтиёждир. Шундай экан, юртимиз тарақиётини ривожлантириш йўлида
чуқур ислоҳатлар олиб борилаётган бир пайтда, Ўзбекистон Республикаси Президенти 
Ш.М.Мирзиёевнинг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни, бугунги давр 
талабларига мос равишда ҳар томонлама баркамол ривожланган, мустақил фикрлайдиган, 
мамлакатимиз истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, ташаббускор, 
замонавий технологияни мукаммал ўзлаштирган, халқ манфаати йўлида бор куч ва 
салоҳиятини сафарбар қиладиган, шижоатли ва иқтидорли ёшларни ва касб эгаларни 
тарбиялаш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш, ҳуқуқий 
пойдевор яратиш энг долзарб муаммолардан бири ҳисобланмоқда. 



Ушбу «Тарбиявий ишлар методикаси» номли ўқув қўлланма таълим-тарбия 
масканларида олиб бориладиган тарбиявий иш усуллари ва инсоний муносабатлар ҳақида 
сўз юритади ва педагогиканинг назарий қонун-қоидаларига асосланади. Шу сабабдан 
юқоридаги назарий қоидаларига суяниб, мазкур материалларни ўрганиш ва келажак 
авлодга ўргатиш муҳим аҳамиятга эга. Мазкур ўқув қўлланмада талабаларни амалий - 
тарбиявий ишларга жалб этиш, таълим масканларида ишлайдиган мутахассисларнинг 
сифатини яхшилаш бугунги куннинг зарур шартиларидан бири ҳисобланади. Қўлланмага 
тарбиявий ишлар методикасига доир муҳим билим, кўникма ва малакалар киритилган, 
чунки хилма-хил ва такрорланмас ижтимоий шароитларда, тарбиявий воқеликда
бўладиган барча аниқ методик усуллар ва воситаларни ҳамма вақт қамраб олиб бўлмайди 
ва бундай қилиш мақсадга мувофиқ ҳам эмас. 
Тарбиявий ишлар методикасини ўрганиш орқали ёшларни тарбиялашнинг умумий 
масалаларини ўзлари мустақил, ижодий ҳал қилишга ўргатилса, талабаларнинг иш 
фаолияти педагогик амалиёти билан чамбарчас боғланган бўлса ва уларни касбий 
жиҳатдан ўз-ўзини тарбиялашга ундаса, ижобий натижа беради. Натижада, мазкур курсни 
ўрганиш талабаларни тарбиялашга: педагогик муомала, нутқ маданияти, педагогик ўзаро 
таъсир кўрсатиш, тарбиячининг психик ҳолатини мустақил тартибга солиб туриш, 
педагогик таъсир кўрсатиш драматургияси ва режессураси, Ёшлар иттифоқининг 
мустақил тарбиявий фаолиятини фаоллаштириш, ўқувчиларни меҳнатда тарбиялаш, 
касбга йўналтириш, синфдан ташқари олиб бориладиган тарбиявий-тадбирларда, оила ва 
маҳалланинг тарбиявий куч - ғайратини бирлаштириш, умумтаълим мактаблари, касб-
ҳунар, академик лицейлар шароитида ўқув қўлланма талабаларга касбий жиҳатдан ўз-
ўзини тарбиялашда ёрдам бериши шубҳасиз.
Тарбиявий жараён таълим-табия муассасаларида ўзига хос касб соҳасидаги 
тарбиячи-ўқитувчилар, миллий истиқлол ғояси билан қуролланган бўлиб, уни ҳар бир 
фуқаро онгига етказиш малакаларига эга бўлишлари лозим. Шундагина тарбиячи тарбия 
бера олади. Бу борада ўқув қўлланма барчага ижодий мадаткор бўла олади деган 
умиддамиз. 




Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling