Таълим вазирлиги


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/163
Sana17.10.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1706935
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   163
Bog'liq
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA

 
6-мавзу: Мактабдаги тарбиявий ишлар тизимида синф раҳбарининг 
фаолияти. 
Р Е Ж А: 
1. Синф раҳбари тўғрисидаги низом. 
2. Синф раҳбари ўқувчиларнинг биринчи тарбиячиси ва мураббийси. 
Таянч сўзлар: 
Синф раҳбари, тарбиячи, мураббий, ўқитувчи, ота-она, ҳамкорлик, 
жамоат ишлари, ташаббускорлик. 
1.Синф раҳбари тўғрисидаги низом
. 
I.Синф раҳбари тўғрисидаги низомга тўхталар эканмиз, синфда тарбиявий ишларни 
асосий йўлга қўйувчи, ўқувчиларнинг биринчи тарбиячиси ва мураббийси синф 
раҳбаридир. Синф раҳбарининг асосий вазифаси ва мажбуриятлари нималардан иборат? 
Ушбу саҳифада Ўзбекистон Республикаси Халқ Таълими вазирлигининг 2001-йил 9-
ноябрдаги 163-сонли буйруғига илова этиб тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида 
умумий ўрта таълим мактабларининг синф раҳбарлари тўғрисида»ги низом келтирилади. 
Умумий ўрта таълим муассасаларида синф раҳбари фаолияти Ўзбекистон Республикаси 
«Таълим тўғрисида»ги қонуни, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури», Президент 
фармонлари, Хукумат қарорлари, халқ таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган 
тегишли меъёрий хужжатлари талаблари ва ушбу низом асосида ташкил этилади. 
Синф раҳбари мактабнинг тарбиявий тизимидаги таянч педагогларидан бири бўлиб, 
ўзига бириктирилган синф ўқувчиларининг амалда белгиланган таълим ва тарбия 
олишларини ташкил этади. Синф ўқувчиларининг маънавий ва маърифий тарбиясини 


81 
ташкил этишда ўқитувчилар, болалар етакчиси, психолог, ота-оналар, шунингдек, мактаб 
раҳбарияти орқали вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар, маҳалла, ҳуқуқ-
тартибот идоралари, ҳомийлик ва васийлик комиссиялари, тегишли давлат ва нодавлат 
ташкилотлари, ижодий уюшмалар билан ҳамкорликда иш ташкил этади. Синф раҳбари 
мактабда ва кенг жамоатчилик орасида синф ўқувчиларининг (ота-оналари билан 
биргаликда) тарбияланганлик даражасига жавобгар шахс ҳисобланади. 
Унинг мақсади ҳар томонлама етук, баркамол-маънавий, ақлий, жисмоний 
ривожланган шахс тарбиясини амалга ошириш, синф ўқувчиларининг қобилиятларини 
тўлиқ намоён этишлари учун етарли педагогик шароит яратишдир. Бу борада мактаб 
педагогик ва ўқувчилар жамоаси ҳамкорлигида тарбиявий ишларни ташкил этишда ҳар 
бир ўқувчининг ўзига хос хусусиятларига қараб ёндошишни йўлга қўяди. 
Бошланич синф ўқитувчилари ўзига бириктирилган синфга раҳбар ҳисобланадилар. 
Синф раҳбарлари тажрибали ўқитувчилар орасидан мактаб маъмурияти томонидан танлаб 
олиниб, тайинланади. Бир ўқитувчига фақат битта синф раҳбарлиги топширилади.Синф 
раҳбари фаолиятини маънавий-маърифий тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари 
назорат этади ва мувофиқлаштиради. 

Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling