Таълим вазирлиги


Синф раҳбари фаолиятида синф бурчаги


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/163
Sana17.10.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1706935
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   163
Bog'liq
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA

Синф раҳбари фаолиятида синф бурчаги. Мактабда ўқувчиларнинг ўқиш ва 
ўқишдан ташқари иш фаолиятлари ўтадиган асосий жой шу синфга бириктирилган синф 
хонасидир. Бу синф хонасидаги синф бурчагини синф раҳбари синф фаоллари билан 
биргаликда тузади. Унда синф жамоасининг асосий ҳужжатлари ва ишини акс эттирувчи 
материаллар қўйилади. Синф бурчаги синфнинг ҳаёти ва фаолиятини, унинг ютуқ ва 
камчиликларини акс эттирувчи кўзгудир. 


80 
Синф раҳбари малакасини ошириш. Энди иш бошлаган синф раҳбарларигина эмас, 
балки мактабда кўп йиллардан буён фаолият кўрсатиб келаётган тажрибали синф 
раҳбарлари ҳам ўз малакаларини оширишга муҳтождирлар. Синф раҳбари педагогика ва 
психология асослари назариясини яхши ўрганиши ва ўзлаштириши, ҳозирги педагогик 
технолгияларни ва методларни, компютер технологиясини мукаммал билмоғи зарур. 
Тарбия масалаларига оид адабиётларни мунтазам ўқиб бориши керак. 
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ: 
 
1.“Ёшлар иттифоқи” ижтимоий ҳаракати туғрисида нималарни биласиз? 
2. “Ёшлар иттифоқи” ижтимоий-сиёсий фаолияти нимадан иборат? 
3. “Ёшлар иттифоқи” га неча ёшдан аъзо бўлинади?
4. Синф раҳбарининг ташкилотчилик қобилияти нималардан иборат? 
5. Синф раҳбари қандай вазифаларни бажаради? 
6. Синф раҳбарининг асосий вазифаси нимадан иборат? 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати: 
 
1.Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Тошкент., «Ўқитувчи»,1992. 
2.И.А.Каримов. “Юксак маънавият – енгилмас куч” –Т.: Маънавият. 2008. 
3.Ш.М.Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси ривожлантиришнинг 2017-2021 йиллар
бўйича “Ҳаракатлар стратегияси”.-Т.: Ўзбекистон, 2017 . 
4.Ш.М.Мирзиёев. “Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш - юрт 
тараққиёти ва халқ фаровонлиги гарови” –Т.: Ўзбекистон, 2017. 
5.Р.Мавлонова “Тарбиявий иш методикаси” дарслик. Т. 2014. 
6.Сафо Очил. “Мустақиллик маънавияти ва тарбия асослари” Т.,Ўқитувчи, 1997. 
7.Абу Райхон Беруний “Ҳикматлар”. Тошкент, «Ёш гвардия»,1973. 
8.Худойқулов Х.Ж. “Тарбиявий ишлар методикаси”. –Т.: ТТЙМИ. 2007 й.

Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling