Таълим вазирлиги
Фаол руҳий таъсир этиш қобилияти
Download 2.26 Mb. Pdf ko'rish
|
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ташкилотчилик ишларига бўлган қобилият
- Ташкилолчи шахсининг йўналганлиги
- Ўқув йили бошида
- Ҳар ҳафтада
- Йил давомида
- Йил охирида
Фаол руҳий таъсир этиш қобилияти — бошқа кишиларга истеҳзоли кулгидан
қатъий буйруқгача бўлган воситалардан фойдаланган ҳолда таъсир кўрсата олиш. Ташкилотчилик ишларига бўлган қобилият — бу ўз устига ихтиёрий равишда ташкилотчилик мажбуриятларини юклаш бўлиб, атрофни ўраб турганларнинг ихтиёридан қатъи назар, ташкилотчилик ишларига мустақил кириша олиш. Ташкилолчи шахсининг йўналганлиги — бу ташкилотчининг ахлоқий қиёфаси, унинг фуқаролик етуклиги, ғоявий эътиқоди. Ташкилотчининг индивидуаллиги. Ташкилотчиларнинг (шартли равишда) “ташкилотчи-санъаткорлар”, “ташкилотчи-мутафаккирлар”, “ташкилотчи-амалиётчилар” типлари мавжуд. “Ташкилотчи-санъаткорлар” бошқаларга жўшқин нутқи ва имо- ишоралар, “қалб ҳарорати”, истиқбол ютуқларининг образли суратлари билан таъсир кўрсатади. Унда орзулар, хаёллар, ҳиссий кўтаринкилик ниҳоятда кўп. “Ташкилотчи-мутафаккирлар” исбот этиш мантиқига, тафаккурдаги изчиликка таянган ҳолда ҳаракат қиладилар, ишдаги қонуниятларни топишга интиладилар. Ҳодисанинг ташқи томони иккинчи даражага суриб қўйилади. Муҳими - мазмун, мақсадга мувофиқлик топиш, ишнинг оқилона моҳиятини кўра олиш. “Ташкилотчи-амалиётчилар” ўзларининг намуналари билан иштиёқ уйғотишга, қандай ишлашни исботлаш ва гапиришдан кўра, уни амалда кўрсатишга интиладилар. Уларни амалий тиришқоқлик, асослилик кўпроқ характерлайди. Синф раҳбарининг иш фаолияти: Ўқув йили бошида: Синф рўйхатини тузади ва журнални расмийлаштиради (ўқув ҳафтасининг биринчи ярмида); — ўқувчилар билан ҳамкорликда гуруҳнинг иш режасини тузади ва мактабнинг маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари билан мувофиқлаштиради (сентабр ойи ичида). • Ҳар куни: — синф журналида қатнашмаётган ўқувчиларни белгилайди, уларнинг дарсларга қатнашишлари билан қизиқади; — синф ўқувчиларини ўзини-ўзи бошқариш органларига педагогик ёрдам кўрсатади; — ўқувчиларнинг ташқи кўринишини назорат қилади; — синфда навбатчиликни жорий этади ва уни назорат қилади. • Ҳар ҳафтада: — фан ўқитувчилари томонидан синф журналининг олиб борилишини назоратдан ўтказади; — тарбиявий соат ҳақида мулоқот ўтказади. • Ҳар ойда: — синф жамоасининг турли тадбирлар ва ишларда иштирок этишини ташкил этади; — мактабда синф жамоаси учун ажратилган ҳудудни тозалашни ташкил этади. 77 • Йил давомида: — Синфда уч ойда бир маротаба ота-оналар йиғилишини ўтказади: — зарурият бўлса, ҳар ойда бир маротаба; — синфда ота-оналар қўмитаси ишини ташкил этади. • Йил охирида: — синфнинг ўтган бир йил давомида ўқув натижалари ва фаолиятини якуний таҳлил қилади; — маънавият ва маърифат ишлари бўйича директор ўринбосарига бажарилган ишлар ҳақида ҳисобот беради; — синф фаолиятининг якуний натижаларини эълон қилишни ташкил этади; — ўқув хоналарини таъмирлашни ташкил этади. Download 2.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling