Таълим вазирлиги


Синф раҳбари ўқувчиларнинг яқин дўсти -


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/163
Sana17.10.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1706935
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   163
Bog'liq
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA

Синф раҳбари ўқувчиларнинг яқин дўсти - ўқувчиларни турли хил фаолиятларга 
киришишларига кўмаклашади, ўқувчиларга бўлган ғамхўрликнинг бир қисмини ўзига 
олади (гуруҳда жамоавий ижодий фаолиятни ташкил қилишни шакилантиради, 
ўқувчиларга ўзини-ўзи тушунишида, ўзига-ўзи баҳо беришида, бирор-бир фаолиятга ўз 
имконияти ва эътиборини қаратишига ёрдамлашади (суҳбат, тренинг, ўйинлар ўтказиб, 
ўқувчилар билан якка ишлайди), 
Синф раҳбарининг ташкилотчилик қобилияти. Ташкилотчилик қобилият: 
Бу шахс индивидуал хусусиятларининг шундай бирикувики, кишига у ёки бу ишни 
тез, ишончли, ўзига ишонган ҳолда ташкил этишга имкон беради. Ташкилотчининг 
умумий шахсий сифатларига қуйидагилар киради: 
• 
Чуқур билимга эгалик —талаб этилаётган ишни ташкил этишни билиш; 
• 
Фаоллик — амалий вазифаларни бажаришда ғайрат-шижоат билан ҳаракат қила 
олиш; 
• 
Ташаббускорлик — алоҳида ижодий фаоллик кўрсатиш, ғоя ва таклифлар киритиш
• 
Киришимлилик — ўзгаларга ошкоралик, мулоқотга тайёр кишилар билан алоқага 
киришиш эҳтиёжи; 
• 
Зийраклик — ҳодисаларнинг моҳиятига қадар етиш қобилияти, уларнинг сабаб ва 
оқибатларини кўра олиш, асосийсини белгилаш; 
• 
Қатъият — ирода кучи, тиришқоқлик кўрсатиш, ишни охирига етказиш маҳорати; 


76 
• 
Ўзини тута билиш — мураккаб вазиятларда ўз ҳиссиётини, ўз хулқини назорат қила 
олиш қобилияти; 
• 
Ишчанлик — чидамлилик, жиддий ишларни бажариш қобилияти узоқ муддат 
чарчамаслик; 
• 
Кузатувчанлик — кўра олиш маҳорати, йўл-йўлакай диққатга сазовор жойларини 
белгилаш, хотирада тафсилотларни сақлай олиш; 
• 
Мустақиллик — мустақил ҳал этиш, вазифани ўзи томонидан бажариш йўлларини 
топиш маҳорати, жавобгарликни ўз устига ола билиш; 
• 
Ҳамжиҳатлик (уюшқоқлик) — ўзини ишнинг зарур тартибига бўйсундира олиш 
қобилияти, ўз фаолиятини режалаштириш, изчиллик, ихчамликни намоён этиш. 
Ташкилотчиликнинг ўзига хос хусусиятлари: 
Ташкилотчилик — бошқа кишини тушуниш қобилияти, бунинг учун гўё унинг 
ички дунёсига кира олиш, унинг кайфияти ва руҳий ҳолатини сезгирлик билан англай 
олиши. 

Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling