Таълим вазирлиги


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/163
Sana17.10.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1706935
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   163
Bog'liq
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA

Синф раҳбари назоратчи - ўқув-тарбиявий жараёнда ўқувчиларнинг иштирокини 
таъминлайди (давоматни назорат қилади, ўқувчилар учун керакли шароитни яратишга 
кўмаклашади, ўқувчиларнинг ота-оналарга бўлган муносабатларини аниқлайди, ўқув-
тарбия жараёнига эътиборсизлик, масъулиятсизлик, синфдошлари ва ўқитувчиларга эса 
ҳурматсизлик, манманлик қилаётган ўқувчилар билан якка ҳолда иш олиб боради). 
Синф раҳбари илм мамлакатига бошловчи - ўқишга бўлган қизиқиш ва хоҳишни 
ташкиллаштиради (ўқувчиларга қўйилган талаблар билан ота-оналар ва ўқувчиларни 
таништиради, тарбиявий тадбирларни ташкил қилади, мустақил ишлашда ўқувчиларга 
ёрдам кўрсатади). 
Синф раҳбари ахлоқли, намунали, маънавий устоз - ўқувчилар ўртасидаги ўзаро 
муносабатда ҳамда ўқувчилар ва ўқитувчилар ўртасида вужудга келадиган зиддиятларни 
ҳал этишда, ўқув-тарбия жараёнида ички тартиб-қоидаларга риоя қилишликда, уларни 
керакли меъёрда бажаришларига кўмаклашади (ўзини тута билиш, муомала қилиш 
маданиятига ўргатади, одоб-ахлоқ мавзуларида суҳбатлар, якка ҳолда ишлар олиб боради, 
ахлоқий нормаларни ва ички тартиб-қоидаларни бузган ёки бузаётган ўқувчилар билан 
уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва вазифалари тўғрисида якка, жамоавий суҳбатлар ўтказади, 
уларнинг тартиб-интизомига баҳо беради, ахлоқий, ижтимоий, ҳуқуқий мавзуларда турли 
тадбирлар ташкил этади ва бошқалар). 
Синф раҳбари маданият соҳиби — умуминсоний ва маданий қадриятлар асосида 
ўқув-тарбиявий жараённи ташкил қилади (экскурсия ташкил қилади, театр, музей ва 
кўргазмаларга жамоа бўлиб боради, маданият мавзусида кеча ва суҳбатлар ўтказади, 
мактабда тарбиявий тадбирлар, баҳс-мунозаралар ўтказади). 
Синф раҳбари ижтимоий педагог — ўқувчиларнинг ҳар хил ижтимоий 
муаммоларини ечишга кўмаклашади, (уй ва мактабда ўзаро мулоқот учун шароит 
яратади, ўқувчи ҳуқуқларини ҳимоя қилади, Ўқувчиларда ижтимоий ҳаёт 
кўникмасини шакллантиради). 

Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling