Таълим вазирлиги


“Ёшлар Иттифоқи” ҳаракатга аъзолик қуйидаги ҳолларда тўхтатилади


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/163
Sana17.10.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1706935
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   163
Bog'liq
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA

“Ёшлар Иттифоқи” ҳаракатга аъзолик қуйидаги ҳолларда тўхтатилади: 
- ўз хохишига кўра шахсий аризаси асосида; 
- ҳаракат аъзосининг ёши аъзолик ёшидан ўтганда. 
- ҳаракатнинг жамоа тарзидаги аъзоси раҳбар органининг қарорини такдим этиш оркали 
ҳаракатдаги аъзолигини тўхтатиши мумкин. 
“Ёшлар Иттифоқи” ҳаракатнинг барча аъзолари қуйидаги тенг ҳуқуқларга 
эгадирлар: умумий йиғилишлар, Конференциялар, қурултой, ҳаракатнинг сайлаб 
қўйиладиган раҳбар органлари мажлислари ва ҳаракатнинг матбуот нашрларида ҳар 
қандай масалаларни муҳокама қилишда ўз фикрини эркин билдириш; 
- ўзи ёки ўзи сайлаган вакил орқали ҳаракатнинг сайлаб қўйиладиган органлари 
қарорларини ишлаб чиқишда қатнашиш; 


70 
- ҳаракатнинг хймояси ва қуллаб-кувватлашидан фойдаланиш; 
- ҳаракатнинг сайлаб қўйиладиган раҳбар ва назорат-тафтиш органларига номзод 
кўрсатиш, сайлаш ва сайланиш; 
- ҳаракат органлари фаолияти туғрисида ахборот олиш, ўзига тааллуқли масалалар 
муҳокамасида иштирок этиш ва ўз фикрини билдириш; 
- ҳаракатнинг ҳар қандай органи ва аъзосини танқид қилиш; 
- ҳаракатнинг Устави ва Дастури доирасидаги фаолиятида иштирок этиш, ҳар қандай 
органига ариза ва таклифлар билан мурожаат қилиш; 
- ҳаракатнинг Устави ва дастурий вазифаларга зид бўлмаган ҳолларда сиёсий 
партиялар, жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш. 
“Ёшлар Иттифоқи” ҳаракат аъзоларииинг бурчлари қуйидагилардан иборат: 

ҳаракатнинг мақсад ва вазифаларини амалга оширишда фаол иштирок этиш; 

ҳаракатнинг ёшлар ўртасида ва жамиятда таъсир кучи ҳамда обрўсини 
оширишга ўз ҳиссасини қўшиш; 

ҳаракатнинг органлари, бошланғич ташкилоти йиғилишлари қарорларини 
бажариш; 

ҳаракатнинг бошланғич ташкилоти ишида фаол қатнашиш. 
Ҳаракатнинг ташкилий негизи бошланғич ташкилотдир. Бошланғич ташкилотлар 
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий - худудий бўлинишига мувофик ҳаракатнинг 
туман ва шаҳар бўлимларига бирлашадилар. 
Бошланғич ташкилотлар етакчиларининг махаллий, идоравий, туман, вилоят ва 
Республика даражасидаги Кенгашлари тўзилиши мумкин. Бошланғич ташкилотлар 
етакчилари Кенгаши ўз фаолиятини Марказий Кенгаш томонидан тасдиқланган Низом 
асосида амалга оширади. 
Ҳаракатнинг якка тартибдаги аъзолари ёшларнинг иш, ўқиш ва хизмат жойларида 
тузиладиган Бошланғич ташкилотига бирлашадилар. 
Бошланғич ташкилот камида беш нафар ҳаракат аъзосининг хохишига асосан, 
уларнинг йиғилиши қарори билан тўзилади. 
“Ёшлар Иттифоқи” ҳаракат Ижроия қўмитасининг қарори билан бошланғич 
ташкилотларга юридик шахс мақоми берилипш мумкин. Ушбу масалани кўриб чиқишда 
биринчи навбатда бошланғич ташкилотнинг молиявий имкониятлари ҳисобга олинади. 
Бошланғич ташкилотдаги ҳаракат аъзоларининг умумий йиғилиши унинг раҳбар 
органидир. Умумий йиғилиш бир йилда камида икки марта, хисобот-сайлов йиғилиши 
бир йилда бир марта ўтказилади. Умумий йиғилиш Бошланғич ташкилот фаолиятига 
тегишли барча масалаларни кўриб чиқиш хуқуқига эга. 
Бошланғич ташкилот хисобот-сайлов йиғилишининг ваколатлари қуйидагилардан 
иборат: 
Етакчининг хисоботини тинглайди ва бахолайди; 
Бошланғич ташкилотнинг кейинги йилдаги фаолиятининг асосий йўналишларини 
белгилайди; 
Бошлағич ташкилот етакчисини, Кенгаши таркибини сайлайди; 
Ваколат доирасига кирадиган бошқа масалаларни кўриб чиқади. Аъзолар сони юз 
нафардан ортганда камида етти кишидан иборат бошланғич ташкилот Кенгаши 
сайланади. Кенгаш ўз йиғилишларини икки ойда камида бир марта ўтказади. 
1. Бошланғич ташкилот Кенгашининг ваколат ва вазифалари қуйидагилардир: 
2. Ўз йиғилишларида ваколат доирасидаги масалаларни муҳокама этиш; 
3. Иш режаларни белгилаш, масъулларнинг ҳисоботларини эшитиш; 
4. Кенгаш аъзолари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
5. Аъзоларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга доир масалаларни кўриб чикиш; 
6. Бошланғич ташкилот таркибидаги ёшлар гуруҳлари ўртасида танловлар, 
мусобакалар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш; 


71 
7. Ўқув муассасаси (ташкилот, корхона) худудини ободонлаштириш тадбирларини 
ташкил этиш. 
Етакчи бошланғич ташкилотнинг бутун фаолиятига раҳбарлик қилади, унинг 
умумий йиғилишини чақиради, умумий йиғилиш ва Кенгашни бошқаради, ўқув юрти, 
корхона, ташкилот, муассаса маъмурияти, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш 
органлари, касаба уюшма ташкилотлари, бошқа жамоат бирлашмалари ва фуқаролар 
билан ўзвий муносабатларда бошланғич ташкилот номидан иш юритади. 
Юридик шахс мақомини олган бошланғич ташкилотнинг етакчиси қуйидаги 
хуқуқларга эга бўлади: 

бошланғич ташкилот номидан ишончномасиз иш юритади; 

бошланғич ташкилотнинг мол-мулкини ваколати доирасида бошқаради; 

шартномалар, шу жумладан хўжалик шартномалари ва меҳнат битимлари тўзади; 

ишончнома беради; 
- банкларда ҳисоб-китоб варақалари ва бошқа варақларини очади, барча банк, молия 
ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларга биринчи имзо қуйиш хуқуқига эга бўлади; 
- бошланғич ташкилотнинг штатидаги барча ходимлар учун мажбурий бўлган 
фармойишлар қабул қилади ва кўрсатмалар беради; 
- ўзига берилган ваколотлар доирасида Ўзбекистан Республикасининг амалдаги қонун 
ҳужжатларига ва ушбу Уставга зид келмайдиган бошқа ҳаракатларни амалга оширади. 
Ҳаракат маҳаллий (худудий) бўлими Конференциясининг ваколатлари қуйидагилардан 
иборат:
- кенгашнинг ўтган давр учун ҳисоботини тинглайди ва баҳолайди; 
- бўлимнинг кейинги даврдаги фаолиятининг асосий йўналишларини белгилайди; 
- ваколати доирасига кирадиган бошқа масалаларни кўриб чиқади; 
- бўлим Кенгаши раиси ва унинг ўринбосарларини назорат-тафтиш комиссиясининг 
ҳисоботини тинглайди ва тасдиқланди. 

Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling