Таълим вазирлиги
Демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти вазифасида
Download 2.26 Mb. Pdf ko'rish
|
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA
- Bu sahifa navigatsiya:
- Маънавий-маърифий вазифасида
Демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти вазифасида: Ёшларнинг
хуқуқий билимларини ошириш орқали Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларига ҳурмат ҳиссини тарбиялаш, айни пайтда ўзининг фуқоролик ҳуқуқ ва 67 бурчларини англаган холда яшаши, жамият хаётида онгли фуқаро, эркин шахс сифатида иштирок этиш малакаларини шакллантириш. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг асосий тамойилларини кенг тарғиб қилиш мақсадида болалар ва ўсмирларнинг ёшига мос равишда кўргазмали, видео ва аудио махсулотлар, босма нашрлар тайёрлаш, маърифий тадбирлар уюштириш. Ёшлар сиёсатига доир қонун лойихаларини ва бошқа меъёрий - ҳуқуқий хужжатларни мухокама қилишда ўз таклиф ва мулохазалари билан қатнашиш, ёшларнинг ҳаёти, талаб ва эхтиёжларига оид муаммоларни ўрганиш, уларни ҳал этиш юзасидан Ўзбекистон Рсспубликаси Оллй Мажлисининг қонунчилик палатасидаги сиссий партиялар фракциялари халқ депутатлари, махаллий Кенгашларидаги партиялар гурухлари, жамоат бирлашмалари ҳамда давлат хокимиятииииг тегишли ижроия органлари билан ҳамкорлик қилиш. Маънавий-маърифий вазифасида: Ёшлар қалби ва онгида «Биз ҳеч кимдан кам бўлмаганмиз, ҳеч кимдан кам бўлмаймиз!» деган мукаддас туйғуни ўзбек халқининг фарзанди эканилиги билан ифтихор туйғусини ўстириш, ушбу мақсадга эришиш йўлида ёшларга хос софлик ва жўшқинлик, ғайрат-шижоат, миллий ғурур туйғуларини ошириш. Ёшларнинг дунё ва мамлакат миқиёсидаги сиёсий жараёнларга мустақил ва онгли муносабатини шакллантириш, ахборот хуружларига қарши фаол фуқаролик позициясини ва мустаҳкам мафкуравий иммунитетни тарбиялаш. Ёш авлодни Ўзбекистан Конституциясига, Давлат рамзларига чукур ҳурмат- эъхтиром руҳида тарбиялашнинг таъсирчан тизимини яратиш. Халқаро терроризм, диний экстримизмнинг барча кўринишларига, маънавият ва маданиятимизга нисбатан қилинаётган мафкуравий хуружларга, юртимиз тинчлиги ва осойишталигига рахна солувчи, ёшларнинг иймон-эътиқоди ва ишончини чалғитувчи, онгини заҳарловчи, тўғри йўлдан оздирувчи ҳар қандай ғоя ва мафкўраларга қарши муросасиз кўрашчанлик мухитини яратиш. Ижтимоий адолат мезонларининг ҳар қандай шаклда бўзилишига, ҳаётимизда учрайдиган иллатлар-порахўрлик, ошна-оғайнигарчилик, маҳаллийчилик, уруғчилик, гурухбозлик, мансабпарастлик, гиёхвандлик, қонун бузарликнинг барча кўринишларига хориждан кириб келаётган миллий маънавиятимизга ёт бўлган иллатларига қарши ёшларнинг кескин ва муросасиз муносабатини шакллантириш, вояга етмаган ёшлар ўртасида хуқуқбўзарликнинг олдини олишга қаратилган самарали маънавий муҳитни яратишда Республика маънавият ва маърифат кенгашига кўмаклашиш. Ёшлар ўртасида атроф - мухитни, Ватанимизнинг бетакрор табиатини асраб- авайлаш, мухофаза қилишга йўналтирилган экологик тарбиянинг самарали усулларидан мунтазам фойдаланиш. Download 2.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling