Таълим вазирлиги


Иттифоқнинг раҳбар органларига қуйидагилар киради


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/163
Sana17.10.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1706935
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   163
Bog'liq
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA

Иттифоқнинг раҳбар органларига қуйидагилар киради: 
– Қурултой;– Марказий Кенгаш;– Марказий Кенгаш Ижроия қўмитаси; 
– Марказий назорат-тафтиш комиссияси. 
Иттифоқнинг тузилмасига қуйидагилар киради: 
– Иттифоқнинг Марказий аппарати;– Иттифоқнинг ҳудудий тузилмалари; 
– Иттифоқнинг маҳаллий тузилмалари;– Иттифоқнинг бошланғич ташкилотлари; 
– Иттифоқнинг тўлиқ муассислигидаги ёки қошидаги корхона, ташкилот ва муассасалар, 
шу жумладан оммавий ахборот воситалари. 
2. Тарбиявий ишларни ташкил этишда синф раҳбарининг ўрни. 
Ўқувчи ҳали зиммасидаги масулиятни тўлиқ ҳис этмаслиги, илм олишнинг 
аҳамиятию ўзининг қандай қобилиятга эгалигини билмаслиги мумкин. Шу боис ўғил-
қизларимиз мустақил ҳаёт йўлини танлагунча катталар кўмагига, ғамхўрлигига муҳтож. 
Уларнинг асосий вақти мактабда ўтишни эътиборга олсак, бу борада синф раҳбари 
зиммасидаги вазифалар кўлами нақадар кенглиги ойдинлашади. Таълим-тарбия 
жараёнини бошқариш, синфда аҳил жамоани шакллантириш, қобилятини тўлиқ намоён 
этиши учун ўқувчиларга зарур шароит яратишда синф раҳбарининг ўрни катта. Чунки у 
ёшлар тақдирига дахлдор халқлар, ота-оналар, фан ўқитувчилари, мактаб психологи, 
умуман, ҳар бир масул одамнинг таълим-тарбия мақсадларини бирлаштирувчи асосий 
воситачидир. Ёшларда борлиқни англаш, фан сирларини эгаллаш, келажакда етук шахс 
бўлиш иштиёқи кучли. Аммо мақсадга қай йўл билан эришиш лозимлиги хусусида 
етарли тажрибага эга бўлмаганлари боис уларни тўғри йўлга бошлаш лозим. Бунинг учун 
аввало, синф раҳбари ўқувчиларга шахсий намуна бўлсин. Чунки бола муаллимнинг 
хатти-ҳаракатларини доимо кузатиб юради, шахсий ҳаётига қизиқади. Кийиниш ва 
муомала маданияти билан, маҳалла-кўйда, оилада ўқувчиларга ўрнак бўлган, шахсий 
фазилатлари билан ажралиб турган педагог ўқувчилар ишончи ва ҳурматини қозонади. 
Масалан, ўтмишда саховатпеша ва донишмандликда машҳур олим бўлган экан. “Кун 
келиб, оламдан ўтар чоғи ўғилларини ёнига чорлаб, уларга кутубхона ва ундаги нодир 
адабиётлар ҳамда бир дунё бойликни мерос қолдирибди. Ота ҳаётдан кўз юмгач, катта 
ўғил мол-дунёни танлаб, бойлигига бойлик қўшиш мақсадида савдо карвонлари билан 
сафарга отланибди, кичиги эса умрини илмга бахшида этибди. 
Орадан йиллар ўтиб, катта ўғилнинг карвонини қароқчилар тунаб, ўзи уларнинг 
чангалидан базўр қочиб қутилибди. Билимли, камолга етган кичик ўғил эса, ўз ақл-
заковати ила фаровон ҳаёт кечираверибди. Чунки илмни қароқчи ҳам, ўғри ҳам тортиб 
ололмайди-да. Бойлик сарфланган сари камаяди, билим эса, аксинча, ортиб бораверади”. 
Бу каби ривоятлар ўқувчиларнинг мактабдаги энг муҳим вазифаси фақат ўқиб 
ўрганиш эканини тушунтиришда асқотади. Бошқарувчилик. қобилияти бор ўқувчиларни 
синф сардори, ободонлаштириш ишлари нозири, “Камалак” ва “Ёшлар Иттифоқи” 
сардори, қаторбоши, ўғил болалар клуби етакчиси, ораста қизлар маликаси этиб тайинлаш 
ҳам яхши самара беради. 
Ободонлаштириш ишлари нозири синфнинг доимо ораста ва тартибли сақланишини 
таъминласа, қаторбошилар болаларни дарсларда фаол иштирок этишга ундайди. Клуб 
етакчиси ва қизлар маликаси эса тенгдошларининг мактаб формасида бўлиши ва хулқини 
жамоатчилик асосида назоратга олади. Уларнинг бошқа болалар билан муносабати 
ҳукмронликка эмас, аксинча, дўстона мулоқотга, ҳамкорлик, ҳамжиҳатликка 
асосланишини таъминлаш синф раҳбаридан ўта ҳушёрликни талаб этади. Чунки синфда 
соғлом рақобат муҳитни яратиш жуда муҳим. 
Театр, музейда тарихий обидалар бўйлаб саёҳатлар уюштириш болаларнинг тасаввур 
доирасини, дунёқарашини кенгайтиради, аҳил гуруҳни шакллантиришда қўл келади. 
Умуман, моҳир раҳбар қандай йўл билан бўлмасин, жамоани мисоли иноқ оилага 
айлантиради. Соғлом муҳит ҳукмрон синфда ҳамма бир-бирини қўллаб-қувватлайди. Бола 
дарсларда сусткашликка йўл қўя бошласа, демак, оилада, ўртоқлари орасида бирор 


75 
муаммо юзага келган ёки соғлиги ёмонлашган бўлиши мумкин. Бундай вазиятда синф 
раҳбари ота-оналар билан ишлаши зарур. Ота-она ҳамда ўқувчиларнинг маънавий-
маданий, иқтисодий қизиқишлари бўйича сўровномалар ўтказиб, флкрларини ўрганиш 
керак. Шундай экан, синфларнинг зиммасидаги масъулиятни чуқур ҳис эта оладиган ҳар 
жиҳатдан муносиб педагогларга бириктириш таълим-тарбия самадорлигини оширувчи 
муҳим омиллардан десак, муболаға бўлмайди. 

Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling