Синф раҳбари назоратчи - ўқув-тарбиявий жараёнда ўқувчиларнинг иштирокини
таъминлайди (давоматни назорат қилади, ўқувчилар учун керакли шароитни яратишга
кўмаклашади, ўқувчиларнинг ота-оналарга бўлган муносабатларини аниқлайди, ўқув-
тарбия жараёнига эътиборсизлик, масъулиятсизлик, синфдошлари ва ўқитувчиларга эса
ҳурматсизлик, манманлик қилаётган ўқувчилар билан якка ҳолда иш олиб боради).
Синф раҳбари илм мамлакатига бошловчи - ўқишга бўлган қизиқиш ва хоҳишни
ташкиллаштиради (ўқувчиларга қўйилган талаблар билан ота-оналар ва ўқувчиларни
таништиради, тарбиявий тадбирларни ташкил қилади, мустақил ишлашда ўқувчиларга
ёрдам кўрсатади).
Синф раҳбари ахлоқли, намунали, маънавий устоз - ўқувчилар ўртасидаги ўзаро
муносабатда ҳамда ўқувчилар ва ўқитувчилар ўртасида вужудга келадиган зиддиятларни
ҳал этишда, ўқув-тарбия жараёнида ички тартиб-қоидаларга риоя қилишликда, уларни
керакли меъёрда бажаришларига кўмаклашади (ўзини тута билиш, муомала қилиш
маданиятига ўргатади, одоб-ахлоқ мавзуларида суҳбатлар, якка ҳолда ишлар олиб боради,
ахлоқий нормаларни ва ички тартиб-қоидаларни бузган ёки бузаётган ўқувчилар билан
уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва вазифалари тўғрисида якка, жамоавий суҳбатлар ўтказади,
уларнинг тартиб-интизомига баҳо беради, ахлоқий, ижтимоий, ҳуқуқий мавзуларда турли
тадбирлар ташкил этади ва бошқалар).
Синф раҳбари маданият соҳиби — умуминсоний ва маданий қадриятлар асосида
ўқув-тарбиявий жараённи ташкил қилади (экскурсия ташкил қилади, театр, музей ва
кўргазмаларга жамоа бўлиб боради, маданият мавзусида кеча ва суҳбатлар ўтказади,
мактабда тарбиявий тадбирлар, баҳс-мунозаралар ўтказади).
Синф раҳбари ижтимоий педагог — ўқувчиларнинг ҳар хил ижтимоий
муаммоларини ечишга кўмаклашади, (уй ва мактабда ўзаро мулоқот учун шароит
яратади, ўқувчи ҳуқуқларини ҳимоя қилади, Ўқувчиларда ижтимоий ҳаёт
кўникмасини шакллантиради).
Do'stlaringiz bilan baham: |