Таълим вазирлиги
Download 2.26 Mb. Pdf ko'rish
|
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ёшлар иттифоқи”фаолларига педагогик ёрдам кўрсатиш
5.
“Ёшлар иттифоқи” ташкилоти фаоллиги ва ҳаваскорлигини рағбатлантириш: Мактаб ва синф Ёшлар иттифоқи ташкилотлари ижтимоий фаоллигини ва ҳаваскорлигини рағбатлантиришни агар мактаб раҳбарлари ва педагоглар жамоаси Ёшлар иттифоқи ташкилотининг ижтимоий-сиёсий ва фаоллик хусусиятини чуқур англаб етшган бўлишса; мактаб ёшлари ҳуқуқларини ҳурмат қилишса; Ёшлар иттифоқи ташкилотида ўқувчилар жамоасини жипслаштириш ва мактаб ўқувчиси шахсини шакллантиришнинг таъсирчан чорасини кўришса; Ёшлар иттифоқи ташкилоти ва ўқувчиларнинг ўз-ўзини бошқаруви сайлаб қўйиладиган органларининг мактаб ўқитувчилари ва синф раҳбарлари, мактаб ота-оналар комитети билан аниқ ташкилий ҳамкорлигини таъминлашса, у Ёшлар иттифоқи активлиги ва ҳаваскорлигини ривожлантиришнинг самарали омили бўлади. Талабанинг таълим-тарбия жараёнидаги муносабат билан мактаб дирекгори, таълим-тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари, синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий ищлар ташкилотчиси ишни режалаштиришда, ўқитувчилар ва ота-оналарни, маҳаллани хилма-хил ўқувчилар ишларига жалб этишда Ёшлар иттифоқи ташкилотининг сайлаб қўйиладиган органларига ёрдам берадилар. Улар ўқувчиларнинг фойдали ташаббускорлик асосидаги ишларини қўллаб-қувватлайдилар. Ёшлар ташкилоти ўқувчиларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари билан биргаликдаги ишларини йўлга қўйишда кўмаклашадилар. Синф раҳбарлари, ўқитувчиларнинг аниқ ишларни тайёрлаш ва ўтказищда, синфларнинг жамоаларида принципиал маҳалла фикрини шакллантиришда кўрсатадиган педагогик ёрдами каттадир. “Ёшлар иттифоқи”фаолларига педагогик ёрдам кўрсатиш: Мактаб ва синф мажлисларида аниқ кундалик иш мазмуни ва шаклларига доир масалаларни муҳокама қилишда ғоявий-тарбиявий ишга, ўқувчиларни юксак ғоявийлик, ўқишга, меҳнатга, жамоат мулкига онгли муносабат, ўз ўқиши ва меҳнати сифати учун юксак масъулият, сўз ва иш бирлиги руҳида тарбиялашга, давлат ёш фукаросининг жамоачилик, инсонпарвар, фаол ва амалий ахлоқини шакллантиришга катта ўрин берилади. Мактаб Ёшлар иттифоқи кенгаши, синф ташкилоти мажлис ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилиб, уни тайёрлаш режасини тўзади. Шу пайтда бериладиган педагогик маслаҳат мажлис кун тартиби мавзуи ва таърифини, маърузачи ва бир қанча сўзга чиқувчиларни, мажлисни ўтказиш вақти ва жойини ташкилий масалалар эълон, меҳмонларни таклиф этиш, рўйхатга олиш, навбатчилик, зални безатиш учун масъул кишиларни аниқ белгилашга қараталгандир. Бундай режани мактаб раҳбарлари билан келишиб олиш, бўлажак мажлис ҳақида туман, шаҳар ёшлар бўлимини хабардор қилиш керак. Синф раҳбарларининг Ёшлар иттифоқи фаолларига педагогик ёрдам кўрсатиши айниқса муҳимдир, чунки улар мактаб ўқувчиларининг ўзига хос ва ёш хусусиятларини, ўз синф жамоасининг ўзига хослигини, фаолларнинг ҳақиқий имкониятларини, ҳар бир муайян ўқув йили давомида синф ва умуман мактаб олдида турган таълим-тарбия вазифалари мазмунини яхши биладилар. Ўз вақтида педагогик маслаҳат ўтказиш шахсий комплекс режаларида «ўз савиясини ошириш» «ўқишни кучайтириш», «ўз феъли-атворини яхшилаб бориш», «меҳнатни ҳурмат қилиш», ишда фаол қатнашиш» каби умумий тарифлардан қочиш, ўз- ўзини тарбиялашнинг батафсил ва якка тартибдаги аниқ шахсий программасига манфаатдорлик ва масъулият билан муносабатда бўлиш ўрнига режалар «бир хил нусхада», баъзан эса айтиб туриб ёзилишидек расмиятчиликни бартараф этиш имконини беради. Синф раҳбари “Ёшлар иттифоқи” ташкилоти аъзолари билан биргаликда ўқувчиларга ўз режалари ва мажбуриятларини мактаб Ёшлар иттифоқи ташкилоти у ёки бу ўқув йилида амалга ошираётган вазифалар билан, синф Ёшлар иттифоқи жамоаси ҳаёти ва фаолияти, истиқболлари билан қандай мувофиқлаштириш кераклигини айтиб беради. 73 Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳақида маълумот.Ўзбекистонда “Ўзбекистон” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг 2017-йил 30-июн куни Ўзбекистон Республикаси Президенти иштирок этган ИВ қурултойи қарорига мувофиқ, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини такомиллаштиришга доир комплекс чора тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Призидентининг 2017-йил 18- июлдаги ПҚ-3138 сонли қарори, Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб қувватлаш тўғрисида ПФ-5106 сонли фармони имзоланди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи жисмонан солом, маънан етук ва интеллектуал ривожланган, мустақил фикрлайдиган ёш авлодни шакллантириш, ёшларни ташқи таҳдидлар ва “оммавий маданият”нинг зарарли таъсиридан муҳофаза қилиш, ёшларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга ҳар томонлама кўмаклашиш ва шарт- шароитларни яратиш мақсадида жисмоний шахслар томонидан иттифоқ ташкилий- ҳуқуқий шаклида тузилган, Ўзбекистон ёшларини бирлаштирувчи нодавлат нотижорат ташкилотидир. Иттифоқнинг асосий мақсади ёшларни мамлакатда амалга оширилаётган демократик, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, жамиятда тинчлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистонни жаҳоннинг ривожланган мамлакатлари қаторига кириши жараёнларига жалб қилиш ҳамда ёш авлоднинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилишни таъминлаш, йигит- қизларнинг маънавий ва касбий савиясини юксалтириш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришга кўмаклашишдан иборат. Иттифоқнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: – баркамол, мустақил фикрлайдиган, ўзининг ҳаётий позитсияси ва қатъий эътиқодига эга, жамият ҳаётида муносиб ўрин эгаллаш, мамлакатни ислоҳ қилиш, янгилаш жараёнларида ҳал қилувчи куч ва таянч бўлишга қодир ёшларни шакллантириш, уларнинг сиёсий маданияти, ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий онгини юксалтириш; – ёшларни, хусусан уюшмаган ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан ва ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда тарихий хотира, миллий ғурур ва ўзликни англаш, рўй бераётган воқеаларга дахлдорлик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини шакллантириш; – ёшларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг замонавий касбларни эгаллашга бўлган интилишини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш; – истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш, улар ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқаришлари учун шарт-шароитлар яратиш ҳамда илмий фаолиятга жалб қилиш; – ёшлар, хусусан уюшмаган ёшлар ўртасида солом турмуш тарзи, экологик маданиятни шакллантириш, уларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг жалб қилиш; – ёшларни, хусусан уюшмаган ёшларни диний-экстремистик ва бошқа бузғунчи ташкилотлар таъсиридан, четдан “оммавий маданият” ниқоби остида кириб келаётган салбий таъсир ва таҳдидлардан асраш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни профилактика қилиш ва олдини олишга кўмаклашиш ва бошқалар. Иттифоқга юридик ва жисмоний шахслар Уставда белгиланган тартибга асосан аъзо бўлиш мумкин. Яъни, Иттифоқнинг мақсадини қўллаб-қувватлаш истагини билдирган,14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасида мунтазам яшаб келаётган фуқаролиги бўлмаган жисмоний шахслар Иттифоқнинг аъзоси бўлиши мумкин. Шу билан бирга ёшлар соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва ёшлар соҳасига оид корхона, муассаса ва ташкилотлар ҳамда таъсис ҳужжатлари Иттифоқнинг Устав мақсадлари, вазифалари ва дастурий ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа юридик шахслар ҳам Иттифоқга аъзо бўлиши мумкин. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling