76
•
Ўзини тута билиш — мураккаб вазиятларда ўз ҳиссиётини, ўз хулқини назорат қила
олиш қобилияти;
•
Ишчанлик —
чидамлилик, жиддий ишларни бажариш қобилияти узоқ муддат
чарчамаслик;
•
Кузатувчанлик — кўра олиш маҳорати, йўл-йўлакай диққатга
сазовор жойларини
белгилаш, хотирада тафсилотларни сақлай олиш;
•
Мустақиллик — мустақил ҳал этиш, вазифани ўзи томонидан бажариш йўлларини
топиш маҳорати, жавобгарликни ўз устига ола билиш;
•
Ҳамжиҳатлик (уюшқоқлик) — ўзини ишнинг зарур тартибига бўйсундира олиш
қобилияти, ўз фаолиятини режалаштириш, изчиллик, ихчамликни намоён этиш.
Ташкилотчиликнинг ўзига хос хусусиятлари:
Ташкилотчилик — бошқа кишини тушуниш қобилияти, бунинг учун гўё
унинг
ички дунёсига кира олиш, унинг кайфияти ва руҳий ҳолатини
сезгирлик билан англай
олиши.
Do'stlaringiz bilan baham: