Таълим вазирлиги
II. Синф раҳбарининнг вазифалари
Download 2.26 Mb. Pdf ko'rish
|
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA
- Bu sahifa navigatsiya:
- III. Ота-оналар ва маҳалла билан ҳамкорликда
II. Синф раҳбарининнг вазифалари. Синф раҳбарининг асосий вазифаси –
ўқувчиларнинг аҳил гуруҳларини, аниқ мақсадга йўналтирилган ишчан жамоани ташкил қила олиш ва уларни таълим-тарбияли шахслар, келажаги буюк давлатнинг ҳақиқий эгалари, комил инсонлар этиб вояга етказишдир. Синф раҳбарлари ўқувчиларига меҳрибон бўлиши, уларнинг ўсиб-улғайишларини педагогик кузатувлар асосида назорат этиши, ёрдамга муҳтож ўқувчиларга якка ҳолда ёндоша олиши лозим. Шу асосда улар қалбида миллий ғурур, ватанпарварлик, меҳр-мурувват, масъуллият, ташаббускорлик, ишбилармонлик каби хислатларини уйғотади. Синф раҳбари ишини ўқувчиларнинг ёш хусусиятларини ва умумий ривожланиш даражаларини, қобилиятларини ҳисобга олган ҳолда, кенг қамровли тарбиявий ишлар ва аниқ мезонлар асосида ташкил этади. Жумладан: Ўқувчиларни Миллий ғоя ва маънавият асослари руҳида тарбиялаш йўналишида; Ўқувчиларни Ватанга, Ўзбекистон Республикаси Президентига муҳаббат ва фидоийлик, Давлат рамзларига садоқат, Миллий ғоя руҳида тарбиялаш; Ўқувчилар онгига ўзи туғилиб улғайган юртига, буюк аждодларимиз мероси ва халқимизнинг бугунги бунёдкорлик ишларига юксак эҳтиром туйғуларини сингдириш, юртимизда бунёд этилаётган иншоотларга, маърифат масканлари билан таништириб бориш; Синфда ўқувчиларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш муҳитини яратиш, тарбия жараёнига бой маданий меросимиз, миллий одоб-аҳлоқ меъёрларини тадбиқ этиш, меҳнатга ижодий муносабатни тарбиялаш; Ўқувчиларни ўзбек ва бошқа халқларнинг маданий, тарихий, миллий анъаналарига ҳурмат руҳида тарбиялаш; III. Ота-оналар ва маҳалла билан ҳамкорликда: Баркамол авлодни тарбиялашда «Маҳалла, мактаб ва оила ҳамкорлиги» концепциясини ҳаётга татбиқ этиш, аниқ белгиланган режа асосида синф ота-оналар мажлисларини ўтказиб бориш; Ўқувчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаш, жумладан, кам таъминланган оилалар фарзандлари, ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар, ота-онасиз болаларнинг, ҳомийлик ва васийликка берилган вояга етмаганларнинг ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоялаш; Ўқувчиларнинг мактабга белгиланган либосда келишларини назоратга олиш; Ўқувчилар кундаликларининг юритилишини назорат ва таҳлил қилиш, уларнинг ўқув қуролларини мавжудлиги ва сақлашларини кузатиб бориш; Ўқувчиларнинг турар жойлари, уй шароитлари билан танишиш. Уларнинг соғлиги, маиший ҳолатларини ўрганиш, яхшилашга ёрдам бериш. Уйда ва мактабда маданий дам олишларига ва мустақил ишлашларига шароит яратишга ҳаракат қилиш; 82 Ўқувчиларни турли салбий диний оқимлар таъсирига тушиб қолишларини олдини олиш, бу борада тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш; Синф ота-оналар қўмитаси билан ҳамкорликда умуммактаб ота-оналар мажлислари, конференциялар, давра суҳбатлари, мулоқотлар уюштириш. Синфда ўтказилган тарбиявий ишлар юзасидан педагогик кенгашларда ҳисобот бериш; Дарсларга мунтазам келмайдиган, тарбияси оғир ўқувчилар билан ишлашда уларнинг ота-оналари, ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорлик қилиш; Ўқувчиларда ота-оналар ва катталарга ҳурмат руҳида тарбиялаш, камтарлик, саҳийлик ва саховатпарварлик, инсонларга ёрдам беришга тайёр туриш, меҳрибонлик, меҳнатсеварлик хислатларини сингдириб бориш. Download 2.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling