Таълим вазирлиги
V. Билим олишда онгли муносабатни тарбиялаш
Download 2.26 Mb. Pdf ko'rish
|
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шундан сўнг
V. Билим олишда онгли муносабатни тарбиялаш.
Бу тарбиявий тадбирни юқоридаги китобдан олинган қуйидаги парчаларни синф тарбияаий соатида ишлаб чиқилса, мақсадга мувфоиқ бўлади. 1. Илм кўнгил кўзини очур, нодонлик қоронғуликни келтирур, улуғ даражаларга еткурур, душманларга қурол бўлур, тирикликни сақлар, дунë кутмақ саббаларини билдирур, юурт ичида ва умумхалқ ила қандай суратда бўлмак керак эканини ўргатур. 2. Олимлар пайғамбарларнинг ворислари, дунëнинг нурлари бўлиб, нодонларда дунëда турганлари ҳолда ўликлар ҳуқмидадирлар, чунки улар Оллоҳ таолонинг ажиб нарсаларига керак вақтидагина кўз солурлар, лекин ибрат ола билмаслар. Керак вақтида сув ичадилар, аммо сувнинг нимадан ҳосил бўлгани, чашмаларнинг қайердан келиб, қайерга кетганларидан хабардор бўлмас. 3. Илми кўб кимсаларга қараганда оз илмли бўлмакдан уялмангиз, балки билмақ қўлингиздан келажак нарсаларни билмай қолишингиздан уялингиз, чунки буниси айбдир. 4. Илм ахлларига нафс ортидан йўрмақ ҳеч келишилган иш эмас, шунинг учун шарийат ўлчовидан ташқари мол севмангиз шаҳватларга асир бўлмангиз. 5. Ҳар вақт илмга муҳаббат қўйингиз, ўргатилмиш нарсаларни ихлос ила тинглангиз. Кераклилардан даркорини ўрганингиз ва ҳар бир илмдан кўркам бўлишни билингиз, ҳеч вақт илмга такаббурлик кўрсатмангиз. 6. Илм ўрганмак ҳарнақадар гўзал иш бўлса-да, бузуқ ният ила бўлганида гўзаллиги йўқ бўлур. Шунинг учун Биздан Оллоҳ таоло ризо бўлсин ҳам яхши ишларга сабаб бўлсин, дея яхши нийат этингиз. Бу эса яхши ниятдир. Имом, муаззин, охунд, қозий ëки муаллим, мударрис ва нима бўлсада, бир маратага эришсак эди, деб ният этмангиз, кўнглингизда бу каби нарсаларни чиқарингиз, чунки бу яахши ният эмасдир. Зеро илмдан мақсад даража эмас , балки фойдали одам бўлмакдир. 7. Хазинангизда бўлган илмдан ортиқни даъво этмангиз, ўз ўзингизга улуғлик ила ҳукм айламангиз. Билурсизми, донлару ва йирик бўлган бошқлар ҳар вақт бошларини қўйи солиб турурлар. Донсиз ëки донли бошоқлар бошларини йўқори кўтариб турурлар, озгина ҳаво силкинса, силкина бошлайдилар, ҳолбуки, ўзларининг ўтга ëндирмақдан бошқа фойдалари бўлмас. Шундан сўнг: 1. Сўнгги ахборот минути ўтказиш. Ўқувчиларга навбат билан ҳафта мобайнида Ватанимиз ва чет эл янгиликларидан тўплаб, муҳокома қилинади. Материаллар газета, 126 радио ва телевидениядан тўпланади. Бунинг учун ҳар тарбиявий соатда 3 4 минут вақт ажратилади, бу вақт давомида ҳар бир ўқувчи бу тадбирда бир марта қатнашади. 2. Ўқувчиларни мактабдаги фан тўгаракларни қатнашишини этиш ва кузатиш. 3. Ўйлаб кўр, баҳс, билиб қўйган яхши, янгиликлар мавзуларда синфнинг мунозара бурчагини ташкил этиш. 4. Газета ва журналларга обуна бўлишини таъминлаш. 5. Радио ва телевиденияларда ўтадиган ўқувчиларбоп эшиттириш кўрсатувларини эшитиш ва кўриш, уни муҳокома қилиш. 6. Фан ҳафталикларида иштирок этиш. 7. Фанга оида мактабда ташкил этиладиган кўргазма, кеча, бадиий ва фан олимпиадаларда қатнашиш. Download 2.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling